Ижтимоий хизматлар кўламини кенгайтириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди

Президент Шавкат Мирзиёев 3 май куни ижтимоий хизматлар тизимини янада такомиллаштиришга оид таклифлар тақдимоти билан танишди. Янгиланган Конституциямизда Ўзбекистон ижтимоий давлат деб белгиланиб, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, ҳар бир инсон учун тенг шароитлар яратиш кафолатланган. Шу мақсадда ногиронлиги бўлган шахслар меҳнатини рағбатлантириш, тазйиқ ва зўравонликка учраганларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бугунги кунда…

Ўзбекистон Президенти Европанинг етакчи компаниялари раҳбарларини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 3 май куни Тошкент халқаро инвестиция форуми ва Хорижий инвесторлар кенгаши мажлиси доирасида Европанинг бир қатор етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашув ўтказди. Учрашувда “Suez” компанияси раиси ва бош директори Сабрина Суссан, “Arsenale Group” компанияси бош директори Паоло Барлетта,  “Airbus”  корпорациясининг Европа бўйича президенти Йохан Пелисье ҳамда “Linde” компаниясининг Европа ва…