Ўзбекистон Президенти Яшил ипак йўли доирасидаги халқаро саъй-ҳаракатларни бирлаштиришга чақирди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 18 октябрь куни Пекин шаҳрида “Бир макон, бир йўл” халқаро форумининг очилиш маросимида ҳамда “Инсон ва табиат уйғунлиги йўлида “Яшил ипак йўлини” биргаликда барпо этиш” мавзусидаги ялпи йиғилишида иштирок этди. Хитой вице-президенти Хань Чжэн модераторлигида ўтган саммит ишида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш, давлат ва ҳукуматлар етакчилари, молиявий…

Ўзбекистон Президентининг Хитойга ташрифи якунланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Пекин шаҳрига тадбирларга бой амалий ташрифи якунланди. Ташриф чоғида давлатимиз раҳбари Хитой Раиси Си Цзиньпин ва Вьетнам Президенти Во Ван Тхионг билан музокаралар ўтказди. Хитой Халқ сиёсий маслаҳат кенгаши раиси, ушбу мамлакатнинг етакчи «Ameri International», «CAMCE», «China Energy», «State Grid» корпорациялари раҳбарлари билан учрашувлар бўлиб ўтди. Ўзбекистон Президенти рафиқаси билан…

“Бир макон, бир йўл” форуми иштирокчилари тантанали кутиб олинди

Пекин шаҳридаги Халқ йиғинлари уйида “Бир макон, бир йўл” учинчи халқаро форумида иштирок этаётган делегациялар раҳбарларини расмий кутиб олиш маросими бўлди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва рафиқасини Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин ва рафиқаси тантанали кутиб олди. Маросимда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш, Россия Президенти Владимир Путин, Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев,…

Ўзбекистон ва Хитой етакчилари ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдилар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 17 октябрь куни Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин билан музокаралар ўтказди. Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги дўстлик ва ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди. Учрашув аввалида Президентимиз таклиф ва кўрсатилаётган самимий қабул учун Хитой етакчисига миннатдорлик билдирди. Ўзбекистон раҳбари ХХР Раисини Хитой ташкил топган кун…

Ўзбекистон Президенти Хитойнинг етакчи “Amer International” компанияси раисини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 17 октябрь куни Пекин шаҳрига амалий ташриф доирасида ўзига ажратилган қароргоҳда “Amer International” индустриал-саноат холдинги раиси Ван Вэньинни қабул қилди. Хитойнинг етакчи конгломератларидан бири бўлган “Amer International” юксак технологиялар, электроника, яримўтказгичлар саноати, кончилик ва қайта ишлаш тармоқларидаги лойиҳалар билан шуғулланади. Компания “Fortune 500” глобал рейтингига кирган. Хитойда ва унинг ташқарисида…

Ўзбекистон Президенти Пекинга келди

Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга амалий ташриф билан Пекин шаҳрига келди. “Шоуду” халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини ХХР фавқулодда вазиятлар вазири Ван Сянси ва бошқа расмий шахслар кутиб олди. Олий мартабали меҳмонлар шарафига икки мамлакат давлат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди. Ташриф доирасида 17-18…

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеяси 25-сессиясидаги нутқи

Ҳурматли Бош котиб жаноблари! Ҳурматли делегация раҳбарлари! Хонимлар ва жаноблар! Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеяси 25-сессиясининг очилиш маросимида барчангизни самимий қутлашдан бахтиёрман. Ташкилотимизнинг юбилей йиғилиши Буюк ипак йўлининг дурдонаси, Янги Ўзбекистоннинг йирик сайёҳлик маскани бўлган ушбу қадимий шаҳарда ўтказилаётгани чуқур рамзий маънога эга. Жаҳон цивилизациялари чорраҳасида жойлашган бу бетакрор шаҳар асрлар мобайнида Шарқ ва Ғарбни…

Президент туризм кўргазмаси билан танишди

Давлатимиз раҳбари Самарқанддаги “Буюк ипак йўли” халқаро туризм марказида ташкил этилган Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти кўргазмаси билан танишди. Маълумки, шу кунларда Самарқандда Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеясининг 25-сессияси бўлиб ўтмоқда. Бу мамлакатимиздаги очиқлик ва эркинлик, улкан сайёҳлик салоҳиятининг эътирофи, дейиш мумкин. Ушбу омилларга таяниб, юртимизда туризмни ривожлантириш учун барча қулайликлар яратилмоқда. Салкам юзта мамлакат фуқаролари Ўзбекистонга…

Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Хитойда бўлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан 17-18 октябрь кунлари “Бир макон, бир йўл” учинчи халқаро форуми тадбирларида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Пекин шаҳрида бўлади. Юбилей саммитнинг кун тартибидан савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш, транспорт-коммуникациявий ўзаро боғлиқликни кучайтириш, “яшил” тараққиёт, рақамлаштириш дастурларини илгари суриш ва бошқа масалалар ўрин…

Ўзбекистон Республикаси Президенти МДҲ саммитида иштирок этди

Амалий ташриф билан Бишкек шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этди. Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров раислигида ўтган саммит ишида Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев, Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко, Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали…