Рақобат қўмитасига 2024 йилнинг 9 ойи давомида жами 39 302 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан
21 562 та электрон 14 986 оғзаки 2 757 та ёзма мурожаатларни ташкил этди. Қўмитага келиб тушган мурожаатлар таҳлил қилинганда, жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушаётган мурожаатларнинг асосий қисми “Рақобат тўғрисида”ги қонунчилик (рақобатни чекловчи харакатлар, монополист корхоналар билан боғлиқ), савдо, маиший ва қурилиш хизмати кўрсатиш, алоқа ва транспорт хизмати, коммунал соҳа ва бошқа масалаларига тўғри келмоқда.…