Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқ орқали “HAVAS” савдо дўконидаги пештахталар (стеллажлар) бир-бирига яқин жойлаштирилганлиги сабабли уларнинг ўртасидан ҳаракатланиш нокулайлиги ва товарларни эркин танлаш имкони чекланган…” юзасидан мурожаат жойлаштирилган. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади. Қўмитанинг мурожаатнинг ўрганиш мақсадида масъулияти чекланган жамияти шаклидаги «HAVAS FOOD» қўшма корхонасига юборган сўров хатига жавобан…

ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯ СОҲАСИДА ИСТЕЪМОЛЧИЛАРНИНГ ҚОНУНИЙ ҲУҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИНМОҚДА

Рақобат қўмитаси электр энергия соҳасида истеъмолчиларнинг қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида ҳудудлар кесимида тизимли ишлар олиб бормоқда. Жумладан, Сирдарё вилояти мисолида Сирдарё вилоятида фаолият олиб борувчи “NEW YORK CENTER CO” МЧЖ ҳорижий корхонаси раҳбариниг электр таьминоти корҳонаси ходимлари томонидан корхонада энергоаудит текшируви ўтказилган бўлиб, мазкур текширув хулосалаларига кўра электр таьминотидан 370 млн сўмга яқин қарздорлик…

Расмий муносабатлар

Ижтимоий тармоқ орқали (Potrebitel.Uz) “Корзинка” дўконининг Олой филиалидан савдо қилган истеъмолчи 27.490 сўмлик қоғоз сочиқ олгани, аммо ушбу маҳсулот кассада 549.800 сўмга ҳисоблангани юзасидан мурожаат жойлаштирилган. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади. Қўмитанинг мурожаатнинг ўрганиш мақсадида “ANGLESEY FOOD” МЧЖ ХКга юборган сўров хатига жавобан корхона якка тартибдаги…

ИЧИМЛИК ВА ОҚОВА СУВ ХИЗМАТЛАРИГА ОИД ҚОНУНБУЗИЛИШ ҲОЛАТЛАРИ ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ФОЙДАСИГА ҲАЛ ЭТИЛДИ

Рақобат қўмитаси республикамиз миқёсида ичимлик ва оқова сувига оид қонунбузилиши ҳолатлари ўз вақтида аниқлаб, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиб келмоқда. Жумладан, Қўмитанинг Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси “Жиззах сув таъминоти” АЖ томонидан “Рақобат тўғрисида”ги қонуни талабларига риоя этилаётганлиги бўйича ўрганиш ишларини олиб борди. Ўрганиш давомида нархни (тарифни) қўллаш тартиби бузилиши натижасида 4 та улгуржи ва 573 та…

ҚОНУНБУЗИЛИШ ҲОЛАТИ ЮЗАСИДАН “TEXNOMART” МЧЖГА НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ

Рақобат қўмитаси томонидан ўтказилган мониторинглар натижасида реклама қонунчилиги бузилиш ҳолатлари аниқланди. “Texnomart” МЧЖ телеграм каналида жойлаштирилган “Энг зўр таклиф” мазмунидаги мобил телефонлар рекламаларида маҳсулот нархи ва тўлов шартлари бўрттириб кўрсатилганлиги аниқланган. Масалан, VIVO Y03 телефони учун 213 167 сўм ойлик тўлов, HONOR X7b телефони учун эса 274 167 сўм этиб кўрсатилган. Қўмита томонидан бошқа савдо…

Лабораториядаги тиббий хато: нотўғри таҳлиллар учун ким жавобгар бўлади?

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига тиббиёт муассасаларида кўрсатилаётган хизматларнинг сифатсизлиги юзасидан фуқаролардан кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда. Мана шундай мурожаатлардан бирида фуқаро В.Ч. клиник лаборатор текширув натижаларидан қониқмаганини билдирган. Хусусан, фуқаро Тошкент шаҳрида жойлашган “SWISS LAB” МЧЖнинг Чилонзор тумани филиалида 15 турдаги лаборатория текширувидан ўтиш мақсадида 698 000 сўм миқдордаги тўловни амалга оширган. Лаборатория…

ИСТЕЪМОЛЧИЛАР УЧУН ЭЪСЛАТМА!

Сўнгги вақтларда Рақобат қўмитасига кўп квартирали уйлар қурилиши юзасидан мурожаатлар кўпайган. Жумладан, жорий йилнинг ўтган даврида 1700 га яқин  мурожаатлар келиб тушган. Кўрилган чоралар натижасида  20 млрд сўмга яқин маблағлар истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинди. Ушбу ҳолатлар юзасидан республикадаги 129 та қурувчи корхоналарнинг шартномалари таҳлил қилинганда қуйидагилар аниқланди: 80 фоиз шартномада қурувчи корхоналарга қайта ҳисоб-китоб…

ҚОНУНБУЗИЛИШ ҲОЛАТИ ЮЗАСИДАН “BIZNESNI RIVOJLANTIRISH BANKI” АТБга нисбатан МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ

Рақобат қўмитаси томонидан ўтказилган мониторинглар натижасида реклама қонунчилиги бузилиш ҳолатлари аниқланди. Жумладан, ўтказилган мониторингларда Тошкент шаҳрида жойлашган реклама мониторларида, шунингдек интернет платформасида “BIZNESNI RIVOJLANTIRISH BANKI” АТБ томонидан тақдим этилган кредитлар ҳақидаги маълумотларда қарз шартлари тўлиқ ва аниқ кўрсатилмаган. Жумладан, “Бизнесга 1,5 миллиард, йиллик 17,5 фоиз” ва “От 17% годовых, ипотека на квартиру в новостройке” каби…

Расмий муносабат

  Расмий муносабат Ижтимоий тармоқ орқали “Қўқон шаҳрида жойлашган «#Chopar_Pizza»  филиалига заказ қилинган пицца етказиб берилганида умуман истеъмолга яроқсиз чиқди” мавзуида мурожаат қолдирилган. Рақобат қўмитасининг Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан мазкур мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади. Ўрганишларда  фуқаро “Чопар пицца” МЧЖга Яндекс иловаси орқали буюртма қилган ва етказиб берилгани, етказиб бериш жараёнида эҳтиётсизлик сабаб буюртма…

Расмий муносабат

Расмий муносабат Ижтимий тармоқ орқали “Маҳсулотларни буюртма қилишда эҳтиёт бўлинг,  яроқлилик муддати ўтган маҳсулотни сотишди, алмаштириб берилмади, пулини ҳам қайтара олмаяпман…” мавзуида фуқаронинг мурожаати қолдирилган. Рақобатни ривожлантириш  ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси  мазкур мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади. Мурожаат  “Lean trade solutins” МЧЖ супермакетининг етказиб бериш бўйича ҳамкори Korzinka Go билан ўрганилганда ҳақиқатан ҳам…