НАВОИЙДА ТАОМНОМАНИ ДАВЛАТ ТИЛИДА ТАҚДИМ ЭТМАГАН УМУМИЙ ОВҚАТЛАНИШ КОРХОНАСИГА ТЕГИШЛИ ТАЪСИР ЧОРАСИ ҚЎЛЛАНИЛДИ
Фуқаро Э.Н. Навоий шаҳрида жойлашган “NAVOIY-SAXOVAT MANZILI” МЧЖга тегишли умумий овқатланиш масканида истеъмолчилар ҳуқуқларини чеклаш ҳолатлари мавжудлиги сабабли тегишли чора кўриш юзасидан Рақобат қўмитасининг Навоий вилояти ҳудудий бошқармасига мурожаат қилган. Ҳудудий бошқарма томонидан ўтказилган ўрганиш давомида истеъмолчилар учун жамиятнинг тўлиқ номи ва солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) ҳамда ушбу маълумотларни сканерлаш имконини берувчи махсус QR-код,…