“Cherry” автомобилининг нуқсонли эҳтиёт қисми сифатлисига алмаштирилиши таъминланди
Ижтимоий тармоқ орқали “Янги олинган “Cherry”нинг узатмалар қутиси (коробкаси) йўлнинг ўртасида ишламай қолибди. 5 йиллик кафолат бор деб сотган автосалон 1 ойдан бери на машинани тузатиб бергани ва на алмаштириб бергани айтилмоқда!” мавзуида танқидий мурожаат қолдирилган. Рақобат қўмитаси мазкур мурожаатни “ADM-ASTER” МЧЖ ҚК билан ҳамкорликда ўрганиб чиқди. Мурожаатда билдирилганидек, ҳақиқатан ҳам «Cherry» Роҳат компаниясининг сервис…