RASMIY MUNOSABAT

Oʻzbekiston Respublikasi Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasi tomonidan Kun.uz axborot veb-saytida 2023-yil 23-yanvar kuni “Mahallabay agentligida navbatdagi shubxali tenderlar: 1-2 kunlik MChJlar gʻolib boʻlmoqda” nomli maqola boʻyicha Mahallabay ishlash agentligining Toshkent shahar boshqarmasi tomonidan amalga oshirilgan davlat xaridlarini qonun talablari asosida oʻtkazilganligi yuzasidan oʻrganish ishlari olib borildi. Mahallabay ishlash agentligining Toshkent shahar…

Қўмита вакиллари Қозон шаҳрида Антимонопол сиёсат бўйича йиғилишида иштирок этишди

Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси вакиллари Россия Федерацияси Монополияга қарши курашиш федерал хизматининг таклифига асосан, жорий йил 16-18 февраль кунлари Қозон шаҳрида Антимонопол сиёсат бўйича давлатлараро кенгаш ҳузуридаги Реклама бўйича мувофиқлаштирувчи кенгашнинг навбатдаги кенгайтирилган йиғилишида иштирок этди. Мазкур тадбир Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги иштирокчи давлатларининг реклама фаолиятини тартибга солиш соҳасида ҳамкорлик…

ЭЪЛОН

Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси “Електрон биржа савдо тизимига оид умумий талаблари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”  Идоранинг қарор лойиҳаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси портали (https://regulation.gov.uz/oz/d/76619)га жойлаштирилганлигини маълум қилади. Муҳокамалар 2023-02-17 дан 2023-03-04 гача давом этади. Лойиҳа IDси: 76619 Ҳурматли жисмоний ва юридик шахслар…

Қўмита масъул ходимлари “Марказий Осиё мамлакатларида энергетика соҳасида адолатли тарифларга эришиш учун хизматлар нархини тартибга солиш” бўйича ўқув курсида иштирок этишди

   Жорий йилнинг 6-9 ҳамда 13-16-феврал кунлари Тошкент шаҳридаги “Radisson Blu Tashkent” меҳмонхонасида “Марказий Осиё мамлакатларида энергетика соҳасида адолатли тарифларга эришиш учун хизматлар нархини тартибга солиш” мавзусига бағишланган ўқув курси бўлиб ўтди. Мазкур ўқув курси АҚШ Халқаро тараққиёт ташкилотининг (USAID) “Марказий Осиёда энергетика соҳасини тартибга солиш бўйича ҳамкорлик” лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳамда…

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда, 2023 йил 31 январ куни Mufasa (https://t.me/mufasa_mh/1578) телеграмм каналида uz24.uz ахборот каналлари ва Агробанк ўртасидаги шартномавий муносабатлар, шу жумладан uz24.uz телеграмм саҳифасида жойлаштирилган (битта ҳолатда) Агробанк рекламаси бошқа ахборотдан “реклама” рукни билан ажратилмаганлиги баён қилинган. Ўзбекистон Республикаси “Реклама тўғрисида”ги Қонунининг 18-моддасига асосан, реклама, тарқатилиш шаклларидан ёки воситаларидан қатъи назар, уни реклама сифатида идентификация…

Тадбиркорлик субъектлари манфаатлари табиий монополия субъектидан ҳимоя қилинди

Қўмитанинг Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан “Ҳудудгазтаъминот” АЖ Самарқанд вилояти бўйича ҳудудий газ таъминоти филиали бўйича улгуржи истеъмолчиларга табиий газ етказиб беришда ҳисобланган тўловлар ва қўлланилган тарифларнинг асослиги юзасидан ўрганиш ўтказилган. Ўрганиш ва таҳлил ўтказилганда айрим улгуржи истеъмолчилар томонидан 2018 йил ноябр ойи учун истеъмол қилинган табиий газ миқдори (ҳажми) учун олдиндан тўлов (аванс) амалга…

Қўмитада “Саноат субсидиялари бўйича ЖСТ қоидаларининг иқтисодий ва ҳуқуқий жиҳатлари” мавзусида маслаҳатлашув учрашуви бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши доирасида, жорий йилнинг 1-феврал санасида Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасида Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги томонидан жалб этилган халқаро эксперт Мариус Бордалба (Испания), миллий эксперт ҳуқуқшунос Умида Ҳақназар ҳамда Қўмита раиси ўринбосари Ф.Карабаев бошчилигидаги Қўмита мутахассислари иштирокида “Саноат субсидиялари бўйича ЖСТ қоидаларининг иқтисодий ва ҳуқуқий…

Деҳқон бозорларида арзонлаштирилган савдо ярмаркалари давом этмоқда

Бугунги кунда оммавий ахборот воситаларида айрим турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархлари ошганлиги кенг муҳокамага сабаб бўлмоқда. Хусусан, деҳқон бозорларда пиёзнинг нархи 10 минг сўм, картошка 7 минг сўм ва сабзи 5 500 сўм эканлиги қайд этилган. Шу билан бир вақтда республика бўйича деҳқон бозорлар ҳудудида ташкил этилган арзонлаштирилган савдо ярмаркалари давом этмоқда. Бу эса аҳолининг қишлоқ…

Истеъмолчилар сифатсиз коммунал хизматлар кўрсатилганда қандай ҳуқуқларга эга?

Сўнгги кунларда республиканинг барча ҳудудларида ҳаво ҳарорати кескин совуб кетиши шароитида аҳолига иссиқ сув, иссиқлик, газ ва электр энергияси етарли даражада ёки умуман етказиб берилмаётганлиги ҳолатлари юзага келмоқда. Бундай об-ҳаво шароитида газ босими кескин пасайиши боис газ, электр ҳамда иссиқлик энергияси таъминоти корхоналари томонидан истеъмолчиларга белгиланган ҳажм ва сифат талабларига мувофиқ бўлмаган табиий газ, электр…

Рақобат қўмитаси хузуридаги “Рақамли трансформация ва аутсорсинг маркази” ДУК томонидан 2023 йил учун тасдиқланган иш режага мувофиқ амалга оширилган ишлар тўгрисида

Рақобат қўмитаси хузуридаги “Рақамли трансформация ва аутсорсинг маркази” ДУК томонидан 2023 йил учун тасдиқланган иш режага мувофиқ амалга оширилган ишлар тўгрисида М А Ъ Л У М О Т Асосий турдаги 20 дан ортиқ ижтимоий муҳим аҳамиятга эга ва стратегик товарлар нархларининг кескин тебранишлари олдини олиш, нархларнинг асоссиз ўсиши ҳолатларини аниқлаш мақсадида тизимли мониторинг олиб…