Баҳоуддин Нақшбанд мажмуасида зиёрат шароитлари кенгайтирилади
Давлатимиз раҳбари Бухоро вилоятига ташрифини, анъанадагидек, Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилишдан бошлади. Қуръон оятлари тиловат қилинди. Аллоҳ таолодан ўтганларга раҳмат, юртимизга тинчлик-фаровонлик тилаб дуо ўқилди. Диний уламо билан суҳбатда ёшлар таълим-тарбияси, ислом маърифати ҳақида сўз борди. Ёшларни ёт ғоялар таъсиридан асраш, бандлигига кўмаклашиш, муҳтож оилаларни алоҳида меҳр-эътиборга олиш муҳимлиги таъкидланди. Шу ерда мажмуа атрофида режалаштирилаётган…











