Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти ўз лавозимига киришди

14 июль куни Тошкентда, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида, Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти ўз лавозимига киришишига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Унда депутат ва сенаторлар, давлат ташкилотлари раҳбарлари, дипломатик корпус ва жамоатчилик вакиллари, маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди. Маросимни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раиси З.Низомхўжаев очиб, Президент…

Халқимизнинг юксак ишончини оқлаш, эришган ютуқларимизни янги, янада улкан натижалар билан мустаҳкамлаш – бош вазифамиз

Янги сайланган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг лавозимга киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталари қўшма мажлисидаги нутқи   Ассалому алайкум, қадрли ватандошлар! Ҳурматли Сенат аъзолари! Ҳурматли Қонунчилик палатаси депутатлари! Хорижий дипломатик корпус вакиллари! Хонимлар ва жаноблар! Мана шу тарихий ва ҳаяжонли дақиқаларда аввало менга юксак ишонч билдириб, Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайлаган барча юртдошларимга яна…

Ўзбекистон Президенти Туркия билан фаол парламентлараро ҳамкорликни давом эттириш муҳимлигини таъкидлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 13 июль куни Туркия Республикаси Буюк миллат мажлиси Ташқи алоқалар қўмитаси раиси Фуат Октай бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди. Учрашув аввалида Фуат Октай Ўзбекистон етакчисига унинг Президент сайловидаги ишончли ғалабаси муносабати билан қардош Туркия…

Қатар Амири Ўзбекистон Президентини сайловдаги ишончли ғалабаси билан табриклади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қатар Давлати Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан 13 июль куни ўтказилган телефон орқали мулоқотида олий даражадаги келишувларни амалга ошириш, йирик инвестиция лойиҳаларини тайёрлашни жадаллаштириш ва уларни илгари суриш масалалари батафсил муҳокама қилинди. Қатар Амири Ўзбекистон етакчисини бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида қозонган ишончли ғалабаси билан дилдан…