ЧИҚИНДИ ТАШИШ ХИЗМАТИДАН АҲОЛИДАН УНДИРИЛГАН ЖАМИ 2 млрд СЎМНИ ҚАЙТАРИШ ЧОРАЛАРИ КЎРИЛМОҚДА

Жорий йилда Рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармаларига чиқинди ташиш хизмати бўйича фуқаролардан кўплаб норозилик мурожаатлари келиб тушди. Хусусан, Фарғона вилоятининг Қува туманидан тушган ўндан ортиқ мурожаатлар таҳлил қилинганда, хонадондан чиқинди ташиб кетилмаётгани, аҳолининг аниқ сонига мос равишда тўлов белгиланмаслиги ва хизматларнинг белгиланган графикда кўрсатилмаслиги ҳолатлари аниқланди. Мисол учун, 2 нафар фуқаро истиқомат қилаётган хонадондан…

Эълон: 2025 йилнинг биринчи ярим йиллигида қонунбузарликка йўл қўйган ташкилотлар реестри

Рақобат қўмитаси томонидан 2025 йилнинг январь–июнь ойлари давомида рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши юзасидан олиб борилган мониторинг ва назорат тадбирлари якунига кўра, қонунбузарликка йўл қўйган давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ҳокимиятлар, хўжалик юритувчи субъектлар, шу жумладан табиий монополия субъектларининг реестри шакллантирилди ва жамоатчиликка эълон қилинди. Ушбу реестрда қонун ҳужжатларини бузган ташкилотлар тўғрисидаги маълумотлар, бузилиш тури…

Коммунал, савдо ва реклама соҳаларида тушаётган мурожаатлар ижобий ечим топмоқда

Коммунал, савдо ва реклама соҳаларида тушаётган мурожаатлар ижобий ечим топмоқда Ўрганишлар ҳудудлар кесимида: Наманган вилояти. Газ ҳисоблагич носозлиги бартараф этилди, асоссиз қарздорлик бекор қилинди Ҳудудий бошқарма томонидан Мингбулоқ туманида яшовчи фуқаро А.А.нинг газ бўйича қилган мурожаати “Ҳудудгаз Наманган” газ таъминоти филиали Мингбулоқ туман бўлими билан ҳамкорликда ўрганиб чиқилди. Ўрганишлар натижасида газ ҳисоблагичнинг аниқланган техник носозлиги…

“ROODELL” МЧЖга (“KIA SONET” автомашинаси рекламасида) қонунбузилиш ҳолати бўйича молиявий жарима қўлланилди

Рақобат қўмитаси томонидан олиб борилган мониторинглар натижасида “ROODELL” МЧЖ фаолиятида реклама қонунчилиги талабларига риоя этилмаслик ҳолати аниқланди. Хусусан, оммавий ахборот воситалари ва интернет тармоқларида жойлаштирилган рекламаларда “KIA SONET” автомашинаси муддатли тўлов учун 0%” деган мазмундаги маълумотлар тарқатилган. Бироқ, мазкур реклама ахборотида “Реклама тўғрисида”ги Қонуннинг 43-моддаси талабларига зид равишда шартноманинг муҳим шартлари, жумладан, қўшимча тўловлар ҳақида…

Давлат мукофотлари – ёшларга эътибор ва ишонч белгиси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28 июндаги фармон ва қарорига мувофиқ, ёш авлодни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги фаоллигини ошириш мақсадида бир гуруҳ илғор йигит-қизлар “Келажак бунёдкори” медали ҳамда “Мард ўғлон” давлат мукофоти билан тақдирланган эди. 30 июнь – Ёшлар кунида Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида ана шу мукофотларни топшириш маросими бўлди. Давлатимиз раҳбари сўзининг…

Рақобат қўмитаси томонидан истеъмолчилар манфаати таъминланмоқда

Рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан савдо, иш ва хизматлар соҳасида тушаётган мурожаатлар ижобий ечим топмоқда. Ўрганишлар ҳудудлар кесимида: Навоий вилояти. Сайт хостингидаги муаммо ҳал этилди ва маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинди Навоий шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро А.Р. ўз номига очилган geografiya. uz сайти учун 10 йилдан буён UZINFOCOM компанияси билан шартнома асосида ҳамкорлик қилиб…

Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқлар орқали Қарши туман тиббиёт бирлашмаси томонидан “лаборатория хизмати” учун ўтказилган 20 дан ортиқ танловларида фақат битта фирма ғолиб бўлиб келаётганлиги ҳолати бўйича танқидий материал эълон қилинган. Мазкур ҳолат бўйича Рақобат қўмитасининг Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ўрганиш ва таҳлил ишлари олиб борилди ва дастлабки ўрганиш натижалари бўйича, тегишли қонун бузилиш ҳолати аломатлари билан…

ЭЪЛОН!

Жорий йилнинг 1 май куни Рақобат қўмитасининг Бухоро вилояти ҳудудий бошқармасида кенг жамоатчилик вакиллари билан навбатдаги очиқ мулоқот бўлиб ўтади. Унда Қўмита раиси маслаҳатчиси О.Усмонов, ҳудудий бошқарма бошлиғи В.Қаҳҳоров иштирокида ҳудудий бошқарма томонидан 2024 йил якунлари ва 2025 йил 1-чорагида амалга оширилган ишлар бўйича ҳисоботи эшитилади. Шу муносабат билан, барча ОАВ вакиллари ушбу тадбирга таклиф…

ТЕМИРЙЎЛДА ЙЎЛОВЧИ ТАШИШ ХИЗМАТЛАРИ БЎЙИЧА ҚЎМИТА ЧИҚАРГАН ҚАРОР СУД ИНСТАНЦИЯЛАРИ ТОМОНИДАН ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАНДИ ВА ҚОНУНБУЗИЛИШ ҲОЛАТИ БАРТАРАФ ЭТИЛДИ

ТЕМИРЙЎЛДА ЙЎЛОВЧИ ТАШИШ ХИЗМАТЛАРИ БЎЙИЧА ҚЎМИТА ЧИҚАРГАН ҚАРОР СУД ИНСТАНЦИЯЛАРИ ТОМОНИДАН ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАНДИ ВА ҚОНУНБУЗИЛИШ ҲОЛАТИ БАРТАРАФ ЭТИЛДИ Қўмита Махсус комиссияси томонидан олиб борилган ўрганиш натижаларига кўра (https://t.me/RaqobatGovUz/9151), «O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi» АЖ ва «Shahar atrofida yo‘lovchi tashish» МЧЖ томонидан  сотилган чипталардан воситачилик йиғим қиймати бўйича умумий ҳисобда жами 792 186 нафар истеъмолчидан ортиқча ҳақ ундирилганлиги аниқланди. Қўмита мазкур…

Спорт соғлик гаррови.

# Спорт соғлик гаррови. Рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари жамоавий спорт турлари билан шуғулланишни давом этмоқда. Хусусан, Жорий ойда Футбол бўйича худудий бошқармалар билан биргаликда ўртоқли учрашувлар мунтазам ҳафтанинг чоршанба кунлари ташкиллаштирилиб келинмоқда. Шунингдек, Қўмита раиси кубоги шиори остида бадминтон, стол тенниси ва волейбол мусобақалари ўтказилиб ушбу мусобақаларда Қўмита ходимларининг оила аъзолари штирок этиб…