Маҳалла тизимини янада кучайтириш масалалари муҳокама қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 26 сентябрь куни маҳаллабай ишлаш тизимини янада кучайтириш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Мамлакатимизда барча ижтимоий-иқтисодий дастурлар аҳоли талабидан келиб чиқиб, жойларда амалга оширилмоқда. Бунинг учун маҳаллаларга кўплаб ваколатлар, ташкилий ва молиявий имкониятлар берилди. Маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси ҳамда профилактика инспекторидан иборат “бешлик тизими” ташкил этилди.…

Ўзбекистон Президенти Қирғизистон билан парламентлараро алоқаларни кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади

26 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Қирғиз Республикаси Жогорку Кенеши Торағаси Нурланбек Шакиевни қабул қилди. Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва кенг кўламли стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди. Учрашув аввалида Қирғизистон парламенти раиси давлатимиз раҳбарига Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровнинг саломи ва…

Ўзбекистон Президенти “BYD” компаниясининг мамлакатимизда автомобиллар ишлаб чиқаришни тўлиқ йўлга қўйиш режаларини қўллаб-қувватлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 26 сентябрь куни Хитойнинг етакчи “BYD” компанияси президенти ва асосчиси Ван Чуаньфу бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Таъкидлаш жоизки, “BYD” компанияси замонавий электромобиллар ва янги авлод аккумулятор батареяларини ишлаб чиқариш соҳасида глобал етакчи ҳисобланади. Бир йилда 2 миллион дона машина ишлаб чиқарувчи ушбу концерн дунё автомобиль саноати ривожланишининг асосий тенденцияларини белгилаб…

Темир йўл соҳасини ислоҳ қилиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди

Президент Шавкат Мирзиёев 25 сентябрь куни темир йўл соҳасини ислоҳ қилиш бўйича устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди. Сўнгги етти йилда мамлакатимизда саноат корхоналари кўпайиб, 110 мингтага етди. 2 мингдан зиёд янги маҳсулот ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Экспорт ҳажми 1,6 баробар ошиб, ўтган йили 19 миллиард долларга етди. Буларнинг натижасида мамлакатимизда юк айланмаси 30 фоизга…

ИҚТИСОДИЙ КОНЦЕНТРАЦИЯ ВА ИҚТИСОДИЁТДА ДАВЛАТ ИШТИРОКИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ СОҲАСИДА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан 2023 йилнинг 8 ойи давомида хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олиш ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондидаги акцияларни (улушларни) олиш бўйича битимларга олдиндан розилик олиш юзасидан жами 103 та мурожаат келиб тушган. Шундан, 15 та мурожаат хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олишга…

Ичимлик суви таъминотини яхшилаш масалалари кўриб чиқилди

Президент Шавкат Мирзиёев 22 сентябрь куни аҳолини сифатли ичимлик суви билан таъминлаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди. Мамлакатимизда аҳоли саломатлигини яхшилаш ва ҳаёт сифатини оширишга қаратилган кўплаб ижтимоий, ҳудудий дастурлар бажарилмоқда. Хусусан, сўнгги олти йилда ичимлик суви соҳасига давлат бюджетидан 14 триллион 500 миллиард сўм ёки олдинги даврга нисбатан 6 баравар кўп маблағ ажратилган. 31 минг…

Ўзбекистон Президенти Туркманистон Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди

22 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Давлатимиз раҳбари Туркманистон Президентини таваллуд куни билан самимий қутлаб, унга катта муваффақиятлар, қардош туркман халқига фаровонлик ва равнақ тилади. Икки томонлама муносабатлар ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди. Конструктив сиёсий мулоқот ва самарали идоралараро алоқалар ривожланиб…

Ўзбекистон Президентининг Нью-Йоркга тарихий ташрифи якунланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга амалий ташрифининг тадбирларга ғоят бой дастури якунига етди. Давлатимиз раҳбари Нью-Йорк шаҳрида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси 78-сессиясининг умумсиёсий мунозараларида нутқ сўзлаб, Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларга алоҳида тўхталди ҳамда глобал ва минтақавий кун тартибининг энг долзарб масалалари ечимига қаратилган қатор ташаббусларни илгари сурди. Марказий Осиё мамлакатлари ва…

Ўзбекистон Президенти Покистон Ҳукумати раҳбари билан кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 20 сентябрь куни Нью-Йорк шаҳрида ўтаётган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси 78-сессияси доирасида Покистон Ислом Республикаси Бош вазири вазифасини бажарувчи Анвар ул-Ҳақ Какар билан учрашди. Музокараларда Ўзбекистон-Покистон стратегик шериклик муносабатларини, энг аввало, савдо-иқтисодий, инвестиция ва транспорт-коммуникация соҳаларида янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди. Томонлар ўзаро савдо кўрсаткичлари йил бошидан 75 фоизга…