Ўзбекистон Президенти Санкт-Петербургнинг тарихий обидалари билан танишди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 26 декабрь куни МДҲ норасмий саммитининг маданий тадбирлар дастури доирасида Санкт-Петербург шаҳрининг сарой-боғ мажмуалари билан танишди. Давлатимиз раҳбари Россия, Озарбайжон, Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон етакчилари билан биргаликда “Павловск”, “Царское село” ва “Петергоф” музей-қўриқхоналарига ташриф буюрди. XVIII-XIX асрларда барпо этилган ушбу тарихий обидалар ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган, меъморчилик…