Ўзбекистон Республикаси Президенти Эроннинг Тошкентдаги элчихонасига ташриф буюрди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 21 май куни Эрон Ислом Республикасининг элчихонасига ташриф буюриб, мамлакат шимолида вертолёт қулаши оқибатида Президент Иброҳим Раисий ва унга ҳамроҳлик қилган шахслар фожиали ҳалок бўлгани муносабати билан дўст Эрон халқига чуқур ҳамдардлик билдирди. Давлатимиз раҳбари дипломатик ваколатхонада очилган Ҳамдардлик китобига самимий таъзия ва таскин сўзларини ёзиб қолдирди. Ўзбекистон етакчиси элчи Муҳаммадали…

Банкларнинг инвестициявий фаолияти ва аҳоли бандлигидаги иштироки кўриб чиқилди

Президент Шавкат Мирзиёев 20 май куни хорижий инвестицияларни жалб қилишда банкларнинг иштирокига оид тақдимот билан танишди. Мамлакатимиздаги қулай инвестиция муҳити натижасида банкларнинг молиявий барқарорлиги ва фаоллиги ошиб бормоқда. Хусусан, соҳадаги ислоҳотлар туфайли сўнгги 5 йилда банкларнинг капитали 2 баробарга, кредит портфели 2,3 баробарга ҳамда йиллик кредит ажратиш ҳажми 1,8 баробарга кўпайди. Тўртта банк илк бор…

Малайзия Бош вазири Фахрий меҳмонлар хиёбонида дарахт экди

Ўзбекистон-Малайзия саммити якунида Кўксарой қароргоҳида дарахт экиш маросими бўлиб ўтди. Президент Шавкат Мирзиёев ва Бош вазир Анвар Иброҳим Фахрий меҳмонлар хиёбонида арча экдилар. Бу халқларимиз ўртасидаги дўстлик мустаҳкамланиб бораётгани, икки мамлакат етакчиларининг Ўзбекистон ва Малайзия ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаришга қатъий интилишининг рамзи бўлди.

Ўзбекистон Президенти ва Малайзия Бош вазири музокараларнинг самарали натижаларидан мамнунлигини билдирдилар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим музокаралардан сўнг оммавий ахборот воситалари вакиллари учун баёнот билан чиқдилар. Етакчилар очиқ, ишончли ва дўстона муҳитда ўтган саммитнинг самарали натижаларини юқори баҳоладилар. Давлатимиз раҳбари икки халқ ўртасидаги умумий дин, муштарак урф-одат ва қадриятларга асосланган азалдан яқин алоқаларни алоҳида таъкидлади. – Малайзия нафақат Жануби-Шарқий Осиёда,…