Ўзбекистон Президенти Кувайт билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик учун кенг имкониятларни қайд этди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 15 апрель куни Марказий Осиё мамлакатлари ва Кўрфаз араб давлатлари ташқи сиёсий идоралари раҳбарларининг учрашувида иштирок этаётган Кувайт Давлати ташқи ишлар вазири Абдулла ал-Яҳё бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Юқори мартабали меҳмон Ўзбекистон етакчисига Кувайт Амири шайх Мишъал ас-Сабоҳнинг самимий саломи ва тилакларини етказди. Икки мамлакат ўртасидаги конструктив сиёсий мулоқотни давом…














