Ўзбекистон ва БАА етакчилари кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш муҳимлигини таъкидладилар
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 11 март куни Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён билан телефон орқали мулоқот қилди. Давлатимиз раҳбари Президент Шайх Муҳаммад Ол Наҳаённи таваллуд куни билан дилдан қутлаб, унга мустаҳкам соғлик ва бахт-саодат, фаолиятида катта муваффақиятлар, дўст Амирликлар халқига тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади. Икки мамлакат етакчилари бутун мусулмон…