Қўмитанинг Халқаро рақобат масалалари бўйича тармоқ (ICN)нинг 24 йиллик анжуманидаги иштирок доирасида Туркия Антимонополия органи раҳбарининг ўринбосари доктор Хакан Билир (Dr. Hakan BİLİR) билан икки томонлама учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув давомида томонлар Ўзбекистон делегациясининг аввалги Туркияга амалга оширган ташрифи натижаларини муҳокама қилиб, ҳамкорликни янада чуқурлаштириш бўйича келгуси қадамларни белгилаб олдилар.
Яқин ойлар ичида Туркия мутахассисларининг Ўзбекистонга ташрифи кутилмоқда.
Ташрифдан кўзланган мақсад — рақобатга қарши хатарларни аниқлаш ва тергов ишлари юзасидан тажриба алмашишдан иборат.
Шунингдек, томонлар икки мамлакат учун ўзаро аҳамиятга эга бозорларда трансчегаравий картелларга қарши қўшма тергов ишларини ўтказиш истиқболларини ҳам кўриб чиқдилар.