Ўзбекистон Президенти Россия делегациясини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2 май куни Тошкент халқаро инвестиция форумида Россия делегациясига бошчилик қилаётган Россия Федерацияси Президенти ёрдамчиси Максим Орешкинни қабул қилди. Учрашув аввалида Максим Орешкин давлатимиз раҳбарига Россия Президенти Владимир Путиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди ҳамда форумнинг муваффақиятли натижалари билан табриклади. Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини чуқурлаштириш доирасида олий…

Ўзбекистон Президенти БМТ Европа иқтисодий комиссияси раҳбарини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2 май куни Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида БМТ Бош котиби ўринбосари, Европа иқтисодий комиссияси Ижрочи котиби Татьяна Молчанни қабул қилди. Суҳбат аввалида Татьяна Молчан Президентимизга БМТ Бош котиби Антониу Гутерришнинг саломи ва эзгу тилакларини етказди. Минтақа ва мамлакат миқёсидаги лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда ўтган йил ноябрь ойида Боку шаҳрида…

Ўзбекистон Президенти Ўмон билан ҳамкорликнинг устувор йўналишларини кўрсатиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2 май куни учинчи Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Ўмон Султонлиги савдо, саноат ва инвестицияларга кўмаклашиш вазири Қайс бин Муҳаммад ал-Юсуфни қабул қилди. Учрашув бошида Қайс ал-Юсуф давлатимиз раҳбарига Ўмон Султони Ҳайсам бин Ториқ Ол Саиднинг самимий саломини етказди. Ўзаро манфаатли ҳамкорликни, энг аввало, савдо-иқтисодий ва…

Ўзбекистон Президенти БАА билан инвестициявий ҳамкорликни янада ривожлантириш муҳимлигини таъкидлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2 май куни учинчи Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Бирлашган Араб Амирликлари иқтисодиёт вазири Абдулла бин Ал Маррий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Учрашув аввалида вазир давлатимиз раҳбарига БАА Президенти Шайх Муҳаммад Ол Наҳаён, Бош вазири Шайх Муҳаммад Ол Мактум, вице-президенти Шайх Мансур Ол Наҳаён ва Абу-Даби…

Ўзбекистон Президенти Саудия Арабистони билан устувор лойиҳаларни амалга ошириш муҳимлигини қайд этди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2 май куни учинчи Тошкент халқаро инвестиция форумида қатнашиш учун мамлакатимизга келган Саудия Арабистони энергетика вазири шаҳзода Абдулазиз бин Салмон Ол Сауд бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Учрашув аввалида вазир Ўзбекистон етакчисига Подшоҳ Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд ва Валиаҳд, Бош вазир Муҳаммад бин Салмон Ол Сауднинг саломи ва энг эзгу…

Ўзбекистон Президенти Қирғизистон билан амалий ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини қайд этди

2 май куни Тошкент инвестиция форуми доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раиси – Президент Администрацияси раҳбари Ақилбек Жапаровни қабул қилди. Суҳбат аввалида Ақилбек Жапаров Ўзбекистон етакчисига Қирғизистон Президенти Садир Жапаровнинг самимий саломини етказди. Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш, савдо, саноат кооперацияси, энергетика, транспорт ва логистика соҳаларида…

Ўзбекистон Президенти Сингапур Парламенти Спикерини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2 май куни Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида Сингапур Республикаси Парламенти Спикери Сиа Киан Пенгни қабул қилди. Суҳбат аввалида парламент раҳбари мамлакатимиз етакчисига самимий қабул учун миннатдорлик билдирди ва форум юксак даражада ташкил этилганини эътироф этди. Ўтган бир йилда Ўзбекистон-Сингапур муносабатларида улкан натижаларга эришилгани мамнуният билан қайд этилди. Иккита давлат ташрифи…

Ўзбекистон Президенти мамлакатимиз инвестиция сиёсати ва хорижий шериклар билан ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилаб берди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2 май куни Халқаро конгресс марказида учинчи Тошкент халқаро инвестиция форумининг ялпи мажлисида иштирок этди. Тадбирда, шунингдек, Туркия Республикаси вице-президенти Жавдат Йилмаз, Сингапур Парламенти Спикери Сиа Киан Пенг, Қирғизистон Бош вазири Ақилбек Жапаров, Саудия Арабистони энергетика вазири Абдулазиз бин Салмон Ол Сауд, Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Одиль Рено-Бассо,…

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Учинчи Тошкент халқаро инвестиция форумидаги нутқи

Ҳурматли форум иштирокчилари! Хонимлар ва жаноблар! Авваламбор, Учинчи Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этаётган сиз, азизларни чин қалбимдан самимий қутлашга ижозат бергайсиз. Шуни мамнуният билан таъкидлашни истардимки, йилдан-йилга яхши анъанага айланиб бораётган ушбу формат доирасида юртимизда дунёнинг барча қитъаларидан янгидан-янги ишончли ҳамкорларимиз жам бўлмоқда. Ўтган уч йил давомида мазкур форум икки ва кўп томонлама ҳамкорликни…

Ўзбекистон Президенти Озарбайжон билан кенг кўламли ҳамкорликни янада ривожлантириш муҳимлигини таъкидлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 1 май куни Тошкент инвестиция форумида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Озарбайжон Республикаси иқтисодиёт вазири Микойил Жабборов бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Учрашув аввалида вазир Микойил Жабборов давлатимиз раҳбарига Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказди. Ўзбекистон-Озарбайжон стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, шунингдек, илгари эришилган…