Маҳаллийлаштириш бўйича ишлар янгича тизим асосида ташкил қилинади

Биринчи олти ойда маҳаллийлаштириш дастури доирасида ишлаб чиқариш 34 фоизга ўсди. Лекин ҳамма тармоқ ёки ҳудудда ҳам ишлар бир хил эмаслиги қайд этилди. (https://t.me/Press_Secretary_Uz/4489) Давлат харидида маҳаллий маҳсулотлар улуши 78 фоизни ташкил қилса-да, айрим вазирликларда ўзимизда бор маҳсулотни импорт қилиш ҳолатлари ҳанузгача давом этаётгани танқид қилинди. Шу боис маҳаллийлаштириш бўйича ишлар янгича тизим асосида ташкил…

“JIZZAX SEMENT PLANT” МЧЖ ФОЙДАСИГА 900 млн СЎМГА ЯҚИН МАБЛАҒ ҚАЙТА ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИНИШИ ТАЪМИНЛАНДИ

Рақобат қўмитаси Жиззах вилояти ҳудудий бошқармасига “Jizzax sement plant” МЧЖнинг ўзига нисбатан газ таъминот корхонаси томонидан табиий газ етказиб беришда тарифларнинг нотўғри қўлланилгани юзасидан мурожаати келиб тушган. Ўрганишлар давомида мазкур мурожаатда келтирилган ҳолатда амалдаги қонунчилик талабига зид равишда чекланган тарифлар нотўғри қўлланилгани оқибатида МЧЖга  853 млн 200 минг 600 сўм қарздорлик ҳисоблангани аниқланди. Маълумки, Ўзбекистон…

ТЕНДЕР САВДОЛАРИДА “РАҚОБАТ ТЎҒРИСИДА”ГИ ҚОНУН ТАЛАБЛАРИ БУЗИЛГАНЛИГИ АНИҚЛАНДИ

Рақобат қўмитаси томонидан http://etender.uzex.uz махсус ахборот портал маълумотларидан фойдаланган ҳолда ўтказилаётган давлат харидларини “Рақобат тўғрисида”ги ва “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунларига риоя этилиши юзасидан доимий равишда мониторинг ишлари олиб борилмоқда. Қўмитанинг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида “TOSHKENT GIDROELEKTRSTANSIYALARI KASKADI” унитар корхонаси томонидан махсус ахборот порталига 4-ГЭС ҳудудида жойлашган ОТҚ-35кВни бошқа жойга кўчириш бўйича…

2023 йил декабрь ойида Анқара шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси ўртасидаги савдо-иқтисодий…

2023 йил декабрь ойида Анқара шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиясининг VII йиғилиши тадбирлари доирасида 2023 йилнинг 26 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси билан Туркия Рақобат органи ўртасида рақобат сиёсати соҳасида ўзаро англашув ҳамда ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланган эди. Мазкур…

“TOSHKENT SHAHAR SUV TA’MINOTI” АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИГА НИСБАТАН ИШ ҚЎЗҒАТИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси томонидан “UZCARLSBERG” МЧЖнинг “TOSHKENT SHAHAR SUV TA’MINOTI” АЖ хизматидан норози бўлиб қилган мурожаати ваколат доирасида ўрганиб чиқилди. Мазкур мурожаатни ўрганиш жараёнида “TOSHKENT SHAHAR SUV TA’MINOTI” АЖ ва “UZCARLSBERG” МЧЖ ўртасида “Чиқинди сувларни шаҳар канализациясига чиқириш тўғрисида”ги коммунал-экологик норматив ҳужжат расмийлаштирилган. Унга…

“ANGLESEY FOOD” МЧЖ (“KORZINKA” НОМЛИ СУПЕРМАРКЕТЛАР ТАРМОҒИ)ГА НИСБАТАН ИШ ҚЎЗҒАТИЛДИ

“Korzinka” супермаркетлар тармоғи томонидан турли хил усулларда тарқатилаётган реклама ахборотида “Кундалик харидларга энг арзон нарх”, “Энг арзон нарх – Korzinkaда”, «…Энг унумлисига келинг!» деган рекламасида фойдаланувчиларни чалғитадиган ёки чалғитиши мумкин бўлган сўз жумлаларидан фойдаланилганлиги кузатилмоқда. Мазкур реклама ахборотида қайд этилган маълумотларни ўрганиш натижасида, акция доирасида кундалик эҳтиёжлар учун керак бўладиган маълум бир миқдордаги маҳсулотлардан иборат…

Ижтимоий тармоқлар орқали, темир йўллар соҳасида  «Санъаткорларга йўловчи поезд чипталари алдаб сотилгани ва ундаги хизматдан норозилик билдирилган» 

Ижтимоий тармоқлар орқали, темир йўллар соҳасида  «Санъаткорларга йўловчи поезд чипталари алдаб сотилгани ва ундаги хизматдан норозилик билдирилган»  кўринишдаги материаллар тарқалиб, кенг жамоатчилик томонидан муҳокама қилинмоқда. Таъкидлаб ўтиш жоизки, бундан аввал ҳам ижтимоий  тармоқлар орқали шу кўринишдаги танқидий материаллар эълон қилинган эди ва Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси бу ҳолатларни ўрганиш ва аниқлик…

Фарғонадаги муаммолар таҳлил қилиниб, тадбиркорликни ривожлантириш бўйича янги чоралар белгиланди

Қува туманида 12 июль куни Фарғона вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди. Президент Шавкат Мирзиёев ўсиб бораётган аҳоли талабини таъминлаш учун иқтисодиётни изчил ривожлантириш зарурлигини таъкидлади. – Фарғона катта вилоят. Ҳозирги кунда аҳоли 4 миллиондан ошди. Бундай ўсиш билан 2030 йилга бориб 5 миллионга етади. Бу айтишга осон. Лекин бу…

ПАХТА ТЎҚИМАЧИЛИК ВА ЁҒ-МОЙ КЛАСТЕРЛАРИ ТОМОНИДАН 20 МЛРД СЎМ АСОССИЗ ДАРОМАДЛАР ОЛИНГАНЛИГИ АНИҚЛАНДИ

Рақобат қўмитаси томонидан 2024 йилнинг I ярим йиллиги давомида юқори ликвидли ва (ёки) монопол турдаги маҳсулотларни биржа савдолари орқали сотувчи кластерлар томонидан ушбу турдаги маҳсулотларни биржа савдоларига қўйилиши ва биржа савдоларида нархларни сунъий ошишини олдини олиш бўйича назорат ўрнатилиб, кунлик ва ойлик мониторинг кузатувлари олиб борилди. Республика бўйлаб, жумладан, Андижон (“BEST TEXTILE INTERNATIONAL” МЧЖ), Бухоро…

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 июлдаги 405-сонли қарори билан:

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда: 🔘истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчилик бузилишининг ваколатли давлат органи томонидан иш қўзғатмасдан кўриб чиқилиб, кўрсатма бериладиган айрим ҳолатлари; 🔘давлат ёрдамини беришни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси билан мажбурий тартибда келишилиши;…