Расмий муносабат

  Расмий муносабат Ижтимоий тармоқ орқали “Узум маркетга телефон учун қилган буюртмамни бугунги кунгача оломадим…” мавзуида мурожаат қолдирилган. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур ҳолатлар юзасидан қуйидагиларни маълум қилади. Қўмита томонидан олиб борилган ўрганишларда Узум маркет товари айнан истеъмолчи  танлаб буюртма қилганидек эмаслиги, яъни  тилла ранг ўрнига кулрангдаги, қадоқланган қутиси шикастланган ҳолда…

Мебелсозлик корхонаси кўздан кечирилди

Президент Шавкат Мирзиёев Чилонзор туманидаги индустриал ҳудудда жойлашган “Eman materials” корхонасида бўлди. Бугун дунёдаги иқтисодий тебранишлар шароитида, аввало, ички имкониятлардан фойдаланиш, энг кўп иш ўрни яратадиган соҳаларни ҳимоялаш зарурати туғилмоқда. Мамлакатимизда тўқимачилик, қурилиш материаллари, мебелсозлик ана шундай соҳалар сирасига киради. Уларда бир миллион нафарга яқин аҳоли ишламоқда. Жумладан, мебелсозликка ихтисослашган 7 минг 500 та корхона…

Женевада БМТнинг Савдо ва тараққиёт конференцияси (UNCTAD) томонидан ўтказилаётган…

Женевада БМТнинг Савдо ва тараққиёт конференцияси (UNCTAD) томонидан ўтказилаётган Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари ҳимоя қилиш бўйича энг йирик глобал тадбир ҳисобланган БМТнинг 9- Конференциясида “Рақамли иқтисодиётда рақобатни таъминлаш” мавзусидаги сессияда Қўмита раиси Ҳалилилло Турахужаев нутқ сўзлади Ушбу нутқда, Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида амалга оширилаётган чуқур таркибий ислоҳотлар натижадорлиги, шу жумладан, рақамли иқтисодиётни ривожланиши,…

ЭКСКЛЮЗИВ ҲУҚУҚҚА ЭГА 29 ТА КОРХОНА УСТУН МАВҚЕГА ЭГА ДЕБ ЭЪТИРОФ ЭТИЛДИ

Ўзбекистон Республикасининг «Рақобат тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ агар хўжалик юритувчи субъектга ёки шахслар гуруҳига муайян товарларни ишлаб чиқариш ёки реализация қилиш ёхуд олиш учун қонунчиликда белгиланган тартибда мутлақ ва (ёки) эксклюзив ҳуқуқ берилган бўлса, устун мавқега эга деб эътироф этиш белгиланган. Юқоридагиларга кўра, Рақобат қўмитаси томонидан 29 та хўжалик юритувчи субъектлар товар ёки молия бозорида устун…

ЖАНУБИЙ КОРЕЯ ИСТЕЪМОЛЧИЛАР АГЕНТЛИГИ БИЛАН ИККИ ТОМОНЛАМА МУЗОКАРАЛАР ЎТКАЗИЛДИ

UNCTADнинг Халқаро конференцияси доирасида Қўмита раиси Ҳалилилло Турахужаев Жанубий Корея Истеъмолчилар агентлиги президенти жаноб Юн Су Хён билан икки томонлама учрашув ўтказди. Учрашувда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги амалиёт юзасидан фикр алмашишди, келгусидаги ўзаро ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Интернет ва ижтимоий тармоқларда тарқалган қўл браслетлари 10га яқин касалликни даволайдими?..

Қўл браслетлари, кўп функцияли ва турли кўринишда, озишга ёрдам берувчи эканлиги ҳақидаги рекламалар интернет саҳифаларида кенг тарқалиб бормоқда. Уларда иммунитетни ошириш, чарчоқни камайтириш, бош ва бўғим оғриқларини йўқотиш, жисмоний ва ақлий қобилиятни ошириш каби 10га яқин даволаш хусусиятга эга эканлиги ёритилган. Бундай маълумотлар кўпинча нотўғри ёки чалғитувчи бўлиб чиқиши мумкин. Харид қилмасдан олдин нималарга эътибор…

Расмий муносабат

Расмий муносабат Ижтимоий тармоқ орқали “YANDEX PLUS” учун банк картамдан  маблағ ечиб олинди” мавзуида фуқаронинг мурожаати қолдирилган. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади. Қўмита мазкур мурожаатни “PLUS FUNTECh” МЧЖ ХК (Yandex)ни жалб қилган ҳолатда ўрганиб чиқди. Аниқланишича, фуқаро 2025 йил 14 майда Yandex Go иловасида Яндекс Плюс…

ЖЕНЕВА ШАҲРИДА UNCTADнинг РАҚОБАТ ВА ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ҲУҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ БЎЙИЧА ХАЛҚАРО КОНФЕРЕНЦИЯСИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА

2025 йил 7–11 июль кунлари Швейцариянинг Женева шаҳрида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Савдо ва тараққиёт бўйича Конференцияси (UNCTAD) ташаббуси билан БМТнинг чекловчи бизнес амалиётларини назорат қилиш бўйича кўп томонлама келишилган тенг ҳуқуқли тамойиллар ва қоидалар тўпламининг барча жиҳатларини кўриб чиқишга бағишланган 9-Йиллик конференцияси бўлиб ўтмоқда. Ушбу халқаро конференцияда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси…

Рақобат қўмитаси томонидан истеъмолчилар манфаати таъминланмоқда

Рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан савдо, транспорт ва электр энергия соҳасида тушаётган мурожаатлар ижобий ечим топмоқда. Хоразм вилояти Урганч шаҳарда истиқомат қилувчи фуқаро хонадонига сув кулерини 1 млн сўмга харид қилганлиги, аммо маҳсулотни хонадонига олиб борганида носозликлар аниқланганлигидан норози бўлиб ҳудудий бошқармага мурожаат қилган. Мазкур мурожаат юзасидан ҳудудий бошқарма томонидан ўрганилиб, харид қилинган…

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА АЛКОГОЛЬ ВОСИТАЛАРИНИ РЕКЛАМА ҚИЛГАН КОРХОНАГА НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ

Рақобат қўмитасининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан оммавий ахборот воситалари, интернет тармоқларида ҳамда ташқи реклама воситаларида жойлаштирилган реклама материалларининг реклама тўғрисидаги қонунчилик талабларига мослиги юзасидан тизимли равишда ўрганиш ишлари олиб борилди. Ўрганиш ишлари натижасида, вилоятда фаолият олиб борувчи “LUTFILLA FAYZ” МЧЖ томонидан алкоголь воситалари рекламасини қўйиш ҳолатлари аниқланди. Бу эса “Реклама тўғрисида”ги Қонуннинг 38-моддасига асосан,…