ИСТЕЪМОЛЧИЛАРГА СУЮЛТИРИЛГАН ГАЗ ЕТКАЗИБ БЕРИШДА ГАЗНИНГ КОНДЕНСАТ ҚОЛДИҚЛАРИ ҲИСОБИГА ОРТИҚЧА ҲАҚ ОЛИНИШИ ҲОЛАТЛАРИ АНИҚЛАНИБ, ТЕГИШЛИ ЧОРАЛАР КЎРИЛДИ
Рақобат қўмитасига 2025 йилнинг ўтган даврида газ етказиб бериш билан боғлиқ истеъмолчиларидан жами 19 487 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, бу соҳада тизимли муаммолар борлигини кўрсатади. Шу боис, Қўмита томонидан “Ҳудудгазтаъминот” АЖ ҳамда тўғридан-тўғри АЖнинг бўйсунувида бўлган корхоналарда ўрганиш ишлари амалга оширилди. Ўрганишларда ўтган даврда республикамизнинг бешта вилоятида аҳолига тарқатилган маиший газ баллонларида суюлтирилган газнинг…











