Ўзбекистон ва Хитой етакчилари ҳар томонлама стратегик шерикликни кенгайтиришнинг устувор йўналишларини белгилаб олдилар
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг давлат ташрифи 18 май куни Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин билан икки томонлама музокаралардан бошланди. Учрашув икки мамлакат делегациялари иштирокида Сиань шаҳридаги “Шэньси” қароргоҳида ўтди. Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин дастлаб давлатимиз раҳбарини самимий қутлаб, мамлакатимизда Конституцияни янгилаш бўйича умумхалқ референдуми муваффақиятли ўтказилгани билан дилдан табриклади ва Ўзбекистонда…