Ўзбекистон Президенти ШҲТ доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш муҳимлигини қайд этди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Модининг таклифига биноан 4 июль куни ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг видеоанжуман шаклидаги навбатдаги мажлисида иштирок этди. Ҳиндистон томонининг раислигида ўтган тадбирда Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров, Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шариф,…

Рақобат соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари белгиланмоқда:

– истеъмолчилар ҳуқуқларини инобатга олган ҳолда рақобатни ҳимоя қилиш, рақобатга қарши ҳаракатларнинг олдини олиш ва тўхтатиш; – рақобат муҳитини ривожлантириш, товар ва молия бозорларининг самарали фаолият кўрсатиши учун шарт-шароитлар яратиш; – товар ва молия бозорлари иштирокчиларининг иқтисодий фаолияти эркинлигини ҳамда товарларнинг эркин ҳаракатланишини таъминлаш; – бозор иштирокчилари учун тенг шарт-шароитларни белгилаш, давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини қисқартириш;…

ЎЗБEКИСТОН РEСПУБЛИКАСИНИНГ 850-СОНЛИ «РАҚОБАТ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ ҚОНУНИДА БEЛГИЛАНАЁТГАН АСОСИЙ ҚОИДАЛАР:

“Рақамли платформа”, “давлат иштирокидаги корхона”, “давлат иштирокидаги корхоналарнинг аффилланган шахслари” каби тушунчалар киритилмоқда: Амалдаги қонунда рақамли платформалар операторларининг рақобатни чекловчи ва истеъмолчиларнинг манфаатларини камситувчи ҳаракатларига тақиқлар ва давлатнинг тадбиркорлик фаолиятидаги иштирокига талаблар белгиланмаган. Рақобат соҳасидаги асосий принциплар белгиланмоқда: – Инсофли рақобат, – қонунийлик, – истеъмолчилар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг устуворлиги, – шаффофлик, тенглик.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ 850-СОНЛИ «РАҚОБАТ ТЎҒРИСИДА»ГИ ҚОНУНИ 2023 ЙИЛ 3 июль КУНИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ТОМОНИДАН ИМЗОЛАНДИ

Янги таҳрирдаги Қонун 9 та боб ва 49 та моддадан иборат. Қонунни ишлаб чиқишда масъул идоралардан кўплаб эксперт ва мутахассислар иштирок этган. Қонунни ишлаб чиқишда халқаро молия институтлари экспертларининг жами 38 та тавсияси инобатга олинди (шу жумладан Жаҳон банкининг 26 та, Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг 11 та ва Осиё тараққиёт банкининг 1 та тавсиялари). Ушбу Қонун билан амалда…

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари Кенгаши мажлисидаги нутқи

Ҳурматли раис! Ҳурматли делегациялар раҳбарлари! Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммитида барча иштирокчиларни самимий қутлашдан мамнунман. Ҳиндистон Республикаси Бош вазири жаноб Нарендра Модига бугунги учрашувимизни ташкил этгани учун билдирилган барча миннатдорлик сўзларига қўшиламан. Ҳиндистоннинг ШҲТга биринчи раислиги муваффақиятли бўлганини қайд этамиз. Самарқанд саммитида эришилган келишувларга мувофиқ кўп қиррали ҳамкорлигимиз жадал ривожланиб бораётганини мамнуният билан таъкидлаб ўтмоқчиман.…