Ўзбекистон Президенти Душанбега жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан 14 сентябрь куни амалий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди. Ташриф дастурига мувофиқ Душанбе шаҳрида Марказий Осиё мамлакатлари етакчиларининг навбатдаги Маслаҳат учрашуви ва Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарларининг йиғилиши бўлиб ўтади. Шунингдек, Ўзбекистон Президенти икки томонлама музокаралар ўтказиши ва бошқа тадбирларда…

Рақобат қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари ходимлари учун Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Конституцияси мазмун-моҳиятига бағишланган тарғибот тадбири ўтказилди.

Рақобат қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари ходимлари учун Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Конституцияси мазмун-моҳиятига бағишланган тарғибот тадбири ўтказилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 8 майдаги “Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-67-сон Фармони билан Янги таҳрирдаги Конституциядан келиб чиқадиган вазифаларни амалга ошириш бўйича тадбирларни ўз ичига олган дастур тасдиқланган.…

Электрон ҳукуматни ривожлантириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди

Президент Шавкат Мирзиёев 13 сентябрь куни электрон ҳукуматни ривожлантириш чора-тадбирларига оид тақдимот билан танишди. Мамлакатимизда давлат бошқаруви, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий хизматлар жадал рақамлаштирилмоқда. Яқинда қабул қилинган “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида бу борадаги истиқболлар белгиланиб, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг электрон ҳукумат рейтингида ТОП-30 таликка кириш вазифаси қўйилди. Маълумки, бу рейтинг (e-Government Development Index) мамлакатларда соҳа ривожини…

Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Тожикистонга ташриф буюради

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан 14-15 сентябрь кунлари Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашуви ва Оролни қутқариш халқаро жамғармаси саммитида иштирок этиш учун Душанбе шаҳрида бўлади. Марказий Осиё мамлакатлари етакчиларининг бешинчи учрашуви кун тартибидан минтақада кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш, жумладан, сиёсий мулоқотни ривожлантириш, савдо, инвестициялар, транспорт, энергетика,…

Йўл хўжалиги соҳаси янгича ёндашув асосида ривожлантирилади

Президент Шавкат Мирзиёев 12 сентябрь куни йўл хўжалиги тизимини ислоҳ қилиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди. Сўнгги 6 йилда мамлакатимизда йўллар қуриш ва таъмирлашга ажратилаётган маблағлар 3 карра ошган. Автомобиль йўллари қўмитаси таркибидаги корхоналарга 2 мингдан зиёд махсус техника харид қилинган. Булар орқали 65 минг километр йўллар қурилган ва таъмирланган. Ўтган йилдан “Менинг йўлим” лойиҳаси ҳам…

Қўмитага мурожаат қилган 6 нафар фуқароларга 53 млн сўмга яқин суғурта тўловлари тўлаб берилиши таъминланди.

Ҳаёт турли тасодифларга тўла, гоҳида кўча-кўйларда автомобилларнинг тўқнашиб кетиши каби бахтсиз ҳодисаларга ҳам гувоҳ бўламиз. Шундан сўнг автомашиналарни таъмирлаш учун пул сарфлаш, вақт кетказиш каби ташвишлар бошланади. Автомобилларни қайта таъмирлашда суғурта тўловлари моддий жиҳатдан бирмунча таъминлайди. Албатта, бунинг учун фуқаро аввало суғурталанган бўлиши лозим. Аммо шунга қарамай,  баъзида йўл-транспорт ҳодисасига учраганларнинг суғурта пуллари кечикади, ёки…

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан “Заковат” ННТ томонидан вазирлик ва идоралар ўртасида ўтказилган Мустақиллик кубоги

9 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан “Заковат” ННТ томонидан вазирлик ва идоралар ўртасида ўтказилган Мустақиллик кубогида Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ходимларидан иборат жамоа ҳам иштирок этди. Илк бор ўтказилган Мустақиллик кубогида  элликка яқин жамоа қатнашиб, жамоалар ўртасида Қўмита жамоаси фахрли 4-ўринни эгаллади.

Ўзбекистон Президенти этноспортни оммалаштириш соҳасида халқаро ҳамкорликни янада кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 8 сентябрь куни Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси раиси Нажмиддин Билол Эрдоған бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Миллий спорт турлари ва халқ ўйинларини янада ривожлантириш ва оммалаштириш масалалари юзасидан фикр алмашилди. Учрашув аввалида Билол Эрдоған Ўзбекистон етакчисига Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди. Илк бор Хива шаҳрида дунёнинг…

Халқаро этноспорт фестивали иштирокчиларига

Ҳурматли фестиваль қатнашчилари! Қадрли дўстлар! Хонимлар ва жаноблар! Барчангизни бутун дунёда очиқ осмон остидаги музей сифатида шуҳрат қозонган, кўҳна ва бетакрор Хива шаҳрида Халқаро этноспорт фестивалининг очилиши билан чин қалбимдан самимий табриклайман. Юртимизда биринчи бор ўтказилаётган ушбу анжуманда ЮНЕСКО, ТУРКСОЙ, Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси ҳамда унга аъзо давлатлар вакиллари, шунингдек, 63 та мамлакатдан қарийб 930 нафар…