Ўзбекистон Президенти Остонага келди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан амалий ташриф билан Остона шаҳрига келди. Аэропортда давлатимиз раҳбарини Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов кутиб олди. Эртага мамлакатимиз етакчиси Туркий давлатлар ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади.

Ўзбекистон Президенти Қозоғистонга жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан Туркий давлатлар ташкилоти саммитида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Остона шаҳрига жўнаб кетди. Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши кун тартибидан ташкилот доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликни, энг аввало, савдо-иқтисодиёт, инвестиция, транспорт-коммуникация, экология, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда янада ривожлантириш масалалари ўрин олган. Жорий йилда…

Ўзбекистон Президенти Франция Президенти билан самимий хайрлашди

Самарали Ўзбекистон-Франция саммити якунига етди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макроннинг Самарқанд шаҳрига икки кунлик ташрифи доирасида бир қатор икки томонлама тадбирлар бўлиб ўтди. 1 ноябрь куни давлат раҳбарлари Регистон майдонида самимий мулоқот қилиб, тунги Самарқанд бўйлаб сайр қилдилар, «Боқий шаҳар» мажмуасини бориб кўрдилар. Бугун тор ва кенгайтирилган таркибда…

Самарқанд обидалари Франция делегациясида катта таассурот қолдирди

Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макрон мамлакатимизга расмий ташрифи доирасидаги тадбирлар якунида Президентимиз Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Самарқанд шаҳрининг қадимий обидалари билан танишди. Давлат раҳбарлари дастлаб Мирзо Улуғбек расадхонаси ва музейини бориб кўрди. Маълумки, Муҳаммад Тарағай Мирзо Улуғбек Амир Темурнинг суюкли набираси бўлган, эзгу ишларини давом эттирган. У ҳам ҳукмдор, ҳам олим сифатида илм-фан ва маданиятни ривожлантирган,…

Ўзбекистон ва Франция Президентлари Самарқанддаги Француз альянсини очдилар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макрон Француз альянсининг Самарқанд шаҳридаги филиалига ташриф буюрдилар. Француз тили ва маданиятини тарғиб қилишга кўмаклашувчи ушбу ноҳукумат нотижорат ташкилот 1883 йилда Париж шаҳрида Жюль Верн ва Луи Пастер каби ўз даврининг атоқли шахслари ташаббуси билан тузилган. Бугунги кунда Француз альянсининг 800 дан зиёд филиали дунёнинг…

Президентлар Ўзбекистоннинг маданий мероси кўргазмаси билан танишдилар

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Франция Президенти Эммануэль Макрон мамлакатимиз маданий меросига бағишланган кўргазма билан танишдилар. Унда мамлакатимизнинг 7 та музейидан экспонатлар жамланган. Халқимизнинг қадимий тарихи ва бой маданияти ҳақида асаввур берувчи бу нодир ашёлар хронологик экскурсия тарзида жойлаштирилган. Маълумки, юртимиз ҳудуди трансконтинентал алоқалар ривожланиши билан савдо, фан, таълим, маданият ва меъморчилик марказига айланган. Қадимий…

Давлат раҳбарлари Ўзбекистоннинг маданий мероси кўргазмаси билан танишди ва биргаликда дарахт экди

Самарқанддаги олий даражадаги музокаралардан сўнг, Президент Шавкат Мирзиёев ва Франция Президенти Эммануэль Макрон Ўзбекистон маданий меросига бағишланган кўргазма билан танишди. Унда мамлакатимизнинг 7 та музейидан экспонатлар жамланган. Халқимизнинг қадимий тарихи ва бой маданияти ҳақида асаввур берувчи бу нодир ашёлар хронологик экскурсия тарзида жойлаштирилган. Маълумки, юртимиз ҳудуди трансконтинентал алоқалар ривожланиши билан савдо, фан, таълим, маданият ва…

Ўзбекистон Президенти Франция тараққиёт агентлиги раҳбари билан учрашув ўтказди

Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макроннинг расмий ташрифи доирасида Самарқанд шаҳрида ўтаётган Ўзбекистон-Франция бизнес форумида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Франция тараққиёт агентлиги раҳбари Реми Риу билан учрашув ўтказди. Франциянинг ушбу давлат молиявий муассасаси билан 1 миллиард евролик Стратегик ҳамкорлик дастури муваффақиятли амалга оширилаётгани мамнуният билан қайд этди. Президентимиз агентликнинг бюджетни қўллаб-қувватлаш ва ҳамкорлик доирасидаги лойиҳаларнинг…

“Boehringer Ingelheim” компанияси раиси билан учрашув бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон-Франция бизнес форуми доирасида “Boehringer Ingelheim” компанияси раиси Кристиан Вижсен билан учрашув ўтказди. Компания био- ва онкологик препаратларни шартнома асосида ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқариш бўйича хизматлар кўрсатувчи компанияларнинг етакчи йигирматалигига киради. Учрашув чоғида биргаликда онкологик дори воситаларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш истиқболлари кўриб чиқилди.

Ўзбекистон Президенти “Lactalis” компанияси раҳбари билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон-Франция бизнес форуми доирасида “Lactalis” компанияси раиси Эммануэль Бенье билан учрашди. Компания дунёдаги сут ва пишлоқ маҳсулотларининг энг йирик ишлаб чиқарувчисидири. Унинг тасарруфида 52 та мамлакатдаги 270 та завод фаолият юритмоқда. Учрашув чоғида давлатимиз раҳбари компаниянинг Наманганда сут маҳсулотларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш борасидаги режаларини қўллаб-қувватлади.