Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Коррупцияга қарши курашиш соҳасида юксак халқаро мукофотни топшириш маросимидаги нутқи
Ҳурматли Амир Аъло Ҳазратлари! Ҳурматли делегациялар раҳбарлари! Хонимлар ва жаноблар! Бугун азим Тошкент шаҳрида Коррупцияга қарши курашиш бўйича юксак халқаро мукофот билан тақдирлаш маросимида сизларни кўриб турганимдан беҳад хурсандман. Янги Ўзбекистон заминига хуш келибсиз, азиз меҳмонлар! Авваламбор, ушбу тантанали тадбирни юртимизда ўтказиш бўйича таклифлари ва яқиндан кўрсатган кўмаклари учун мазкур нуфузли мукофот асосчиси, қадрли биродарим…