Ўзбекистон ва Эрон делегацияларининг кенгайтирилган таркибдаги музокаралари бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисийнинг музокаралари икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида кенгайтирилган таркибда давом этди. Халқларимиз ўртасидаги азалий маданий-тарихий алоқалар Ўзбекистон-Эрон муносабатларини ривожлантириш учун мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилаётгани алоҳида қайд этилди. Шу муносабат билан Ўзбекистон раҳбарининг Эронга ташрифи икки томонлама алоқаларни кенг қамровли ҳамкорлик даражасига кўтаришга қаратилган.…

Ўзбекистон ва Эрон Президентлари икки томонлама амалий ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар

Теҳрон шаҳридаги “Саадобод” мажмуасининг “Жумҳури” саройида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисийнинг тор доирадаги учрашуви бўлиб ўтди. Давлатимиз раҳбари Эрон Президентига ушбу мамлакатга ташриф билан келиш таклифи ҳамда Ўзбекистон делегациясига кўрсатилаётган меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдирди. Икки томонлама амалий ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар кўриб чиқилди.…

Ўзбекистон Республикаси Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлди

Теҳрондаги “Саадобод” мажмуасининг “Жумҳури” саройида Эрон Ислом Республикасига расмий ташриф билан келган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Давлатимиз раҳбарини Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий кутиб олди. Сарой олдидаги майдонда олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Ўзбекистон ва Эроннинг давлат байроқлари кўтарилди. Ҳарбий оркестр икки мамлакат мадҳияларини…

Ўзбекистон Президенти Эронга келди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисийнинг таклифига биноан расмий ташриф билан Теҳрон шаҳрига келди. “Меҳробод” халқаро аэропортида Ўзбекистон раҳбарининг ташрифи муносабати билан икки давлат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди. Олий мартабали меҳмонни Эрон саноат, кончилик ва савдо вазири Аббос Алиободий ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Ўзбекистон Президенти Теҳронга жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисийнинг таклифига биноан расмий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди. Бугун Эрон пойтахтида давлатимиз раҳбари Президент Иброҳим Раисий ва Олий диний раҳбар оятуллоҳ Сайид Али Хоманеий билан учрашувлар ўтказади. Бўлажак олий даражадаги музокараларда мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни ва устувор йўналишлардаги амалий ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг…

Ўзбекистон Республикаси Президенти расмий ташриф билан Эронда бўлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисийнинг таклифига биноан 18 июнь куни расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади. Давлатимиз раҳбари Теҳрон шаҳрида Эрон Президенти Иброҳим Раисий ва Олий диний раҳбари оятуллоҳ Сайид Али Хоманеий билан учрашувлар ўтказиши режалаштирилган. Музокараларда Ўзбекистон билан Эрон ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни ҳамда устувор йўналишлардаги амалий ҳамкорликни…

ТИЗИМ ФАОЛИЯТИ УЧУН МАСЪУЛЛАР МАЛАКАСИ ОШИРИЛМОҚДА

Аввал хабар берилганидек, Рақобатни ривожлантириш ва исте’молчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан “Монополияга қарши комплаенс тизимини самарали жорий этиш – фаолиятнинг рақобат қонунчилигига мувофиқлигини та’минлаш гарови” мавзусида навбатдаги ўқув-семинарлари ўтказилди. (ҳттпс://т.ме/РақобатГовУз/6619) Монопол корхоналарнинг монополияга қарши комплаенс тизими фаолияти учун мас’ул бўлган ходимлари иштирокида навбатдаги ўқув-семинари ташкил этилди. Тадбирдан кўзланган асосий мақсад иштирокчиларга рақобат тўғрисидаги қонунчилик…

АСОССИЗ ҚАРЗДОРЛИКНИ ҚАЙТАРИШ БЎЙИЧА КЎРСАТМА БЕРИЛДИ

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасига “Bekabod Rice Klaster” МЧЖ  томонидан мурожаат келиб тушган. Мурожаатда қайд этилишича, Бекобод туман Зафар электр таъминоти корхонаси билан “Bekabod Rice Klaster” МЧЖ ўртасида 2021 йил 1 июнда 22-0737-сонли электр энергиясини етказиб бериш шартномаси тузилганлиги ва мазкур шартноманинг 1-иловасига асосан техник шарт бўйича 482…

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқлар орқали эълон қилинган Click умуммиллий тўлов ташкилоти Uzum компаниялар гуруҳи билан бирлашиши тўғрисидаги маълумотлар юзасидан Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси қуйидагиларни маълум қилади. Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонунининг 16-17-моддаларига асосан агар хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олиш бўйича битимда иштирок этаётган шахслар активларининг жами баланс қиймати ёки охирги…

Ўзбекистон Президенти Қозоғистон Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 12 июнь куни Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди. Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари Абай вилояти ҳудудида рўй берган ўрмон ёнғини оқибатида инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Президент Қасим-Жомарт Тоқаев ва қардош Қозоғистон халқига чуқур ҳамдардлик ва далда сўзларини изҳор этди. Табиий офатга қарши курашиш ва унинг…