Президент: Бу йил иқтисодиётимизда ҳаётий уйғониш ва юксалиш йили бўлади
Президент Шавкат Мирзиёев 14 март куни Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманига ташриф буюрди. Бу ерда томорқа ва уй хўжаликларидаги имкониятларни тўлиқ ишга солиш орқали аҳоли даромадларини ошириш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар раҳбарлари, 208 та туман ва шаҳар ҳокимлари, уларнинг ўринбосарлари, банклар ва маҳаллалар вакиллари қатнашди. Давлатимиз раҳбари одамлар яхши яшашга…