Дилбулоқ маҳалласида Наврўз шукуҳи
Пойтахтимизнинг Яккасарой туманидаги Дилбулоқ маҳалласига бу йилги Наврўз янада кўтаринкилик билан келди. Давлат-хусусий шерикчилик асосида замонавий маҳалла идораси қурилди. Кўп қаватли уйлар йўлаги ва ички кўчалар, ертўлалар таъмирланди. Анҳор бўйи тартибга келтирилиб, обод сайилгоҳга айлантирилди. Ишкомлар, ниҳоллар, пиёдалар йўлаклари маҳаллага кўрк бағишлади. Ўтган йили кузда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида қарийб 4 минг туп дарахт…