Мустақиллик монументига гуллар қўйилди

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев 31 август куни “Янги Ўзбекистон” боғига бориб, Мустақиллик монументи пойига гулчамбар қўйди. Бу монумент она Ватанимиз, мард ва жасур, тинчликсевар ва меҳнаткаш, қаҳрамон халқимиз шарафига қўйилган обида. У Президентимиз ғояси асосида давлатимиз мустақиллигининг ўттиз йиллигига бағишлаб бунёд этилган. Мамлакатимиз ҳаётидаги улкан воқеалар, хорижий ташрифлар чоғида бу ерга гул қўйиш анъанага айланган.…

Ватан озодлиги йўлида шаҳид кетганлар хотираси мангу барҳаётдир

Шаҳидлар хотираси хиёбонида қатағон қурбонларини ёд этиш маросими бўлди. Маросимда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этди. Қуръон тиловат этилиб, ўтганлар ҳақига дуо қилинди. Элга ош тортилди. Мустақиллик кунларида миллатимиз ойдинлари хотирасини эъзозлаш, хизматларини эслаш яхши анъана. Чунки улар халқимиз озодлиги учун, бугунгидек эмин-эркин кунлар учун интилган эди. Бу сана Ватанга фидойилик унутилмаслигини, ҳамиша қадрланишини англатади. Мустабид…

«Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун» – Мустақилликнинг 32 йиллигига бағишланган тадбир

Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасида «Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун» шиори остида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 32 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда Қўмита раиси Ш.Шарахметов сўзга чиқиб, барча ходимларни байрам билан самимий табриклаб, эзгу тилаклар билдирди. Шундан сўнг соҳада ўзига юклатилган вазифаларни аъло даражада масъулият билан бажариб, фаолиятида…

Ўзбекистон Республикаси Президенти янги тайинланган хорижий элчиларнинг ишонч ёрлиқларини қабул қилди

Бугун, 30 август куни мамлакатимизга янги тайинланган хорижий элчилар томонидан ишонч ёрлиқларини топшириш тантанали маросими бўлди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси элчиси Юй Цзюнь, Малайзия элчиси Илҳом Туа Бин Илёс, Буюк Британия элчиси Тимоти Смарт, Туркманистон элчиси Шодурди Мередов ва Бангладеш Халқ Республикаси элчиси Муҳаммад Монирул Исломдан ишонч ёрлиқларини қабул қилди. Давлатимиз…

Ўзбекистон Президенти Саудиянинг “ACWA Power” компанияси билан стратегик шерикликни кенгайтириш режаларини қўллаб-қувватлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 30 август куни “ACWA Power” компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайянни қабул қилди. Саудиянинг ушбу компанияси билан амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мамлакатимиздаги устувор лойиҳаларни жадаллаштириш масалалари атрофлича кўриб чиқилди. Давлатимиз раҳбари бугунги кунда Ўзбекистон энергетика тармоғини ривожлантириш ва модернизация қилишга энг кўп инвестиция киритаётган “ACWA Power” билан самарали шериклик даражасини…

Президент давлатимизнинг юксак мукофотларини топширди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг фармонларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз икки йиллиги муносабати билан бир гуруҳ юртдошларимиз фахрий унвонлар, орден ва медаллар билан, чет эллик инвесторлар “Дўстлик” ордени билан мукофотланган эди. 30 август куни Кўксаройда ушбу мукофотларни топшириш маросими бўлди. Давлатимиз раҳбари маросим иштирокчиларини аввало Мустақиллик байрами билан табриклаб, эзгу тилакларини изҳор этди. Бу даврда мамлакатимиз…

Германия Халқаро ҳамкорлик жамияти (ГИЗ) вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 29 август санасида Германия Халқаро ҳамкорлик жамияти барқарор ривожланиш бўйича лойиҳа раҳбари Беате Шореит бошчилигидаги вакиллар билан Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мутасаддилари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Мазкур учрашувда “Рақобат тўғрисида”ги янги қонун ва истиқболдаги ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича лойиҳалар муҳокама қилинди.

Шавкат Мирзиёев маҳалладаги шароитларни кўздан кечирди

Давлатимиз раҳбари Сергели туманидаги Янги Бунёдобод маҳалласида бўлиб, шароитларни кўздан кечирди. Бу ерда 6 мингдан зиёд аҳоли яшайди. 13 та кўп қаватли уй, мактаб, болалар ва ўсмирлар спорт мактабида барча шароитлар яратилган.  Маҳалланинг драйвери – хизмат кўрсатиш. Яқинда маиший хизмат шохобчалари, тикувчилик корхонасини ўз ичига олган иш маркази барпо этилди. Уларда маҳаллий ёшлар фойдали меҳнат…

Тошкент ерости ва ерусти метро йўллари ҳалқага айланди

Пойтахтимиз жамоат транспортида метрополитеннинг ўрни жуда катта. Унинг қамровини кенгайтириш мақсадида, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан, ерусти метроси вужудга келди. Ўтган йилларда бу улкан лойиҳанинг биринчи босқичи ва Сергели йўналиши очилган эди. Жорий йилда иккинчи босқич – Қўйлиқдан Сергелигача бўлган ерусти метроси қуриб битказилди. Президент ушбу транспорт иншоотини бориб кўрди, жамоатчилик вакиллари билан бирга метрода юрди.…