Ўзбекистон Президенти GE HealthCare компанияси билан ҳамкорлик режаларини кўриб чиқди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “GE HealthCare” компаниясининг Европа, Яқин Шарқ ва Африкадаги президенти ва бош ижрочи директори Роб Уолтон билан учрашув ўтказди. Учрашувда корпорациянинг мамлакатимизда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш борасидаги режалари муҳокама қилинди. Дунёнинг индустриал гиганти бўлган “General Electric” корпорацияси стратегик шериклик доирасида Ўзбекистон корхоналари билан инвестициявий ва технологик ҳамкорликни кенгайтириш, жумладан, замонавий юқори…

Ўзбекистон Президенти Европа кенгаши Президенти билан кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Нью-Йорк шаҳрига ташрифи доирасида 18 сентябрь куни ўзига ажратилган қароргоҳда Европа кенгаши Президенти Шарль Мишелни қабул қилди. Ўзбекистон билан Европа Иттифоқи ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни, энг аввало, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва гуманитар соҳаларда янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди. Икки томонлама муносабатларда бугун ғоят юксак даражага эришилгани алоҳида мамнуният билан қайд…

Академик Наим Каримов вафоти муносабати билан ҳамдардлик

Ўзбекистон илм-фани ва адабиёти оғир жудоликка учради. Филология фани соҳасида атоқли олим, Ўзбекистон Фанлар академиясининг академиги Наим Каримов шу йил 17 сентябрь куни 91 ёшида вафот этди. Н.Каримов 1932 йил 12 декабрда Тошкент шаҳрида туғилди. 1955 йилда Ўрта Осиё давлат университети (ҳозирги Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети)ни тамомлаб, ушбу олий таълим муассасасининг аспирантурасида таҳсил…

Ўзбекистон Президенти АҚШга келди

Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 78-сессияси тадбирларида иштирок этади. Бугун давлатимиз раҳбари Нью-Йорк шаҳрига келди. Аэропортда олий мартабали меҳмонни Нью-Йорк шаҳри мэри Эрик Адамс, АҚШ-Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэмм ва бошқа расмий шахслар кутиб олди. Ташриф дастурига мувофиқ, 19 сентябрь куни давлатимиз раҳбари Бирлашган Миллатлар Ташкилоти…

Душанбега амалий ташриф якунига етди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга амалий ташрифи якунланди. Давлатимиз раҳбари ташрифнинг биринчи куни Душанбеда Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон билан учрашди ҳамда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг бешинчи Маслаҳат учрашуви доирасидаги тадбирларда иштирок этди. Ташрифнинг иккинчи кунида Президентимиз Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарлари кенгаши йиғилишда нутқ сўзлади. Ташриф доирасидаги тадбирлар якунлангач, Президентимиз Тошкентга жўнаб…

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарлари кенгаши мажлисидаги нутқи

Ҳурматли делегациялар раҳбарлари! Тожикистон Республикаси Президенти ҳурматли Эмомали Шарипович Раҳмонга илиқ қабул ҳамда учрашувимизни юксак даражада ташкил этгани учун билдирилган миннатдорлик сўзларига қўшиламан. Барча ҳамкасбларимни Оролни қутқариш халқаро жамғармаси ташкил этилганининг 30 йиллиги муносабати билан чин дилдан табриклайман. Ўтган даврда Жамғарма экологик таҳдидларга қарши кураш масалаларида умумий манфаатларимизни илгари суриш учун муҳим майдон сифатида ғоят…

Ўзбекистон Президенти Оролни қутқариш халқаро жамғармаси доирасидаги ҳамкорлик истиқболларини кўрсатиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан 15 сентябрь куни Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этди. Тожикистон томони раислигида ўтган тадбирда Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов, шунингдек, Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раисининг биринчи ўринбосари Адилбек Қасималиев ва БМТ Бош котибининг…

Ўзбекистон Президенти Марказий Осиё етакчилари саммити доирасида расмий, ишбилармонлик ва маданий тадбирларда иштирок этди

Душанбе шаҳридаги Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашуви доирасида расмий тадбирлар, концерт ҳамда минтақа мамлакатларида ишлаб чиқарилаётган саноат маҳсулотлари кўргазмаси бўлиб ўтди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон, Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов ҳамда фахрий меҳмон – Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон…

Ўзбекистон Республикаси Президенти Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги келгуси ҳамкорлик истиқболлари юзасидан қатор таклифларни илгари сурди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан 14 сентябрь куни Душанбе шаҳрида ўтказилган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг бешинчи Маслаҳат учрашувида иштирок этди. Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон раислигида ўтган саммитда Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров, Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов, фахрий меҳмон сифатида Озарбайжон Республикаси Президенти…