ЭЪЛОН!

ЭЪЛОН! 2023 йил 28 сентябрь куни соат 16:00 да АОКА биносида брифинг бўлиб ўтади. Мавзу: “Рақобат қўмитаси томонидан инсофсиз рақобат амалиётлари ва давлат харидлари соҳасида назоратни таъминлаш юзасидан амалга оширилган ишлар”. Брифингда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси маслаҳатчиси Отабек Усмонов маълумот беради. Брифинг «UzReport TV» ва «O‘zbekiston 24» телеканаллари ҳамда Youtube тармоғи…

Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Германияга боради

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Германия Федерал Канцлери Олаф Шольцнинг таклифига биноан 28-30 сентябрь кунлари амалий ташриф билан Берлин шаҳрида бўлади. Ташриф дастурига мувофиқ, Федерал Канцлер Олаф Шольц ва Федерал Президент Франк-Вальтер Штайнмайер билан икки томонлама музокаралар ўтказилиши, шунингдек, Марказий Осиё ва Германия давлат раҳбарларининг учрашувлари режалаштирилган. Мамлакатимиз етакчиси Германия иқтисодиёти Шарқий қўмитаси томонидан ташкил…

Маҳалла тизимини янада кучайтириш масалалари муҳокама қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 26 сентябрь куни маҳаллабай ишлаш тизимини янада кучайтириш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Мамлакатимизда барча ижтимоий-иқтисодий дастурлар аҳоли талабидан келиб чиқиб, жойларда амалга оширилмоқда. Бунинг учун маҳаллаларга кўплаб ваколатлар, ташкилий ва молиявий имкониятлар берилди. Маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси ҳамда профилактика инспекторидан иборат “бешлик тизими” ташкил этилди.…

Ўзбекистон Президенти Қирғизистон билан парламентлараро алоқаларни кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади

26 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Қирғиз Республикаси Жогорку Кенеши Торағаси Нурланбек Шакиевни қабул қилди. Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва кенг кўламли стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди. Учрашув аввалида Қирғизистон парламенти раиси давлатимиз раҳбарига Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровнинг саломи ва…

Ўзбекистон Президенти “BYD” компаниясининг мамлакатимизда автомобиллар ишлаб чиқаришни тўлиқ йўлга қўйиш режаларини қўллаб-қувватлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 26 сентябрь куни Хитойнинг етакчи “BYD” компанияси президенти ва асосчиси Ван Чуаньфу бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Таъкидлаш жоизки, “BYD” компанияси замонавий электромобиллар ва янги авлод аккумулятор батареяларини ишлаб чиқариш соҳасида глобал етакчи ҳисобланади. Бир йилда 2 миллион дона машина ишлаб чиқарувчи ушбу концерн дунё автомобиль саноати ривожланишининг асосий тенденцияларини белгилаб…

Темир йўл соҳасини ислоҳ қилиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди

Президент Шавкат Мирзиёев 25 сентябрь куни темир йўл соҳасини ислоҳ қилиш бўйича устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди. Сўнгги етти йилда мамлакатимизда саноат корхоналари кўпайиб, 110 мингтага етди. 2 мингдан зиёд янги маҳсулот ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Экспорт ҳажми 1,6 баробар ошиб, ўтган йили 19 миллиард долларга етди. Буларнинг натижасида мамлакатимизда юк айланмаси 30 фоизга…

ИҚТИСОДИЙ КОНЦЕНТРАЦИЯ ВА ИҚТИСОДИЁТДА ДАВЛАТ ИШТИРОКИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ СОҲАСИДА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан 2023 йилнинг 8 ойи давомида хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олиш ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондидаги акцияларни (улушларни) олиш бўйича битимларга олдиндан розилик олиш юзасидан жами 103 та мурожаат келиб тушган. Шундан, 15 та мурожаат хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олишга…

Ичимлик суви таъминотини яхшилаш масалалари кўриб чиқилди

Президент Шавкат Мирзиёев 22 сентябрь куни аҳолини сифатли ичимлик суви билан таъминлаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди. Мамлакатимизда аҳоли саломатлигини яхшилаш ва ҳаёт сифатини оширишга қаратилган кўплаб ижтимоий, ҳудудий дастурлар бажарилмоқда. Хусусан, сўнгги олти йилда ичимлик суви соҳасига давлат бюджетидан 14 триллион 500 миллиард сўм ёки олдинги даврга нисбатан 6 баравар кўп маблағ ажратилган. 31 минг…

Ўзбекистон Президенти Туркманистон Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди

22 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Давлатимиз раҳбари Туркманистон Президентини таваллуд куни билан самимий қутлаб, унга катта муваффақиятлар, қардош туркман халқига фаровонлик ва равнақ тилади. Икки томонлама муносабатлар ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди. Конструктив сиёсий мулоқот ва самарали идоралараро алоқалар ривожланиб…