Буюртмани етказишда хатоликка йўл қўйган ходим огоҳлантириш олди

Ижтимоий тармоқ орқали “Тошкент шаҳар Миробод тумани “SOY” ресторанидан етказиб бериш бўйича берилган буюртма ва кўрсатилаётган хизматлар юзасидан норозилик…” мавзуида танқидий материал қолдирилган. Рақобатни ривожлантириш  ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур танқидий материал юзасидан  қуйидагиларни маълум қилади. Қўмита томонидан олиб борилган ўрганишларда фуқарога етказиб бериш бўйича қилинган буюртма ўрнига бошқа таом (кабоб) бериб юборилгани…

УЙ ХАРИД ҚИЛИШ ШАРТНОМАСИ БЕКОР ҚИЛИНДИ

Расмий муносабат УЙ ХАРИД ҚИЛИШ ШАРТНОМАСИ БЕКОР ҚИЛИНДИ Уйга тўланган бошланғич тўлов қайтариладиган бўлди Ижтимоий тармоқ орқали “Сирдарё вилоятида намунавий лойиҳа бўйича қуриладиган уйлардан  бирини харид қилиш учун “Saidbek Lola” МЧЖ  ва фуқаро ўртасида имзоланган шартномага асосан бошланғич  54 678 000 сўм тўлов амалга оширилгани, аммо  кейинги тўловларга имконият йўқлиги сабабли муаммо юзага келгани ҳақида”…

Сотувчига қонунчиликда белгиланган тартибда интизомий жазо чораси қўлланилди

РАСМИЙ МУНОСАБАТ Ижтимоий тармоқ орқали  “Korzinka” ходими томонидан харидорга салат маҳсулотини истеъмолчи хоҳишига кўра белгиланган вазнда тортиб берилмаганлиги ва ходимга нисбатан қўпол муомалада бўлгани” юзасидан танқидий материал қолдирилган. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади. Қўмита томонидан олиб борилган ўрганишларда ҳақиқатан ҳам  савдо шоxобчаси ходими томонидан харидорга  маҳсулотни…

ҚЎШИМЧА АХБОРОТ

Рақобат қўмитаси “Instagram” ижтимоий тармоғидаги “IPOTEKABANK” АТИБ саҳифасида банк томонидан жорий қилинган “Super” номли омонат тури бўйича йиллик фоиз ставкаси 26 фоиздан эканлиги ҳақида жойлаштирилган рекламанинг қонун ҳужжатлари талабларига мослиги юзасидан ўрганиш ишлари борилаётганлигини маълум қилган эди. (https://t.me/RaqobatGovUz/8941) Юқоридагиларга асосан, Қўмитанинг истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилиши юзасидан ишларни кўриб чиқиш…

Ижтимоий тармоқлар орқали, темир йўллар соҳасида  «Санъаткорларга йўловчи поезд чипталари алдаб сотилгани ва ундаги хизматдан норозилик билдирилган» 

Ижтимоий тармоқлар орқали, темир йўллар соҳасида  «Санъаткорларга йўловчи поезд чипталари алдаб сотилгани ва ундаги хизматдан норозилик билдирилган»  кўринишдаги материаллар тарқалиб, кенг жамоатчилик томонидан муҳокама қилинмоқда. Таъкидлаб ўтиш жоизки, бундан аввал ҳам ижтимоий  тармоқлар орқали шу кўринишдаги танқидий материаллар эълон қилинган эди ва Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси бу ҳолатларни ўрганиш ва аниқлик…

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда ҳисоблагичларнинг электр қувватини ортиқча ҳисоблаётганлиги ва бу қўшимча харажатларга сабаб бўлаётганлиги юзасидан истеъмолчилар томонидан мурожаатлар тарқалиб, бу кенг жамоатчиликнинг эътирозларига сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолатларни жойига чиққан ҳолатда ўрганиб, муаммоларни манзилли ҳал этиш чораларини кўриш мақсадида Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан тезкор ишчи гуруҳи ташкил этилди. Ишчи гуруҳ таркибига Рақобат…

Сут маҳсулотларини ишлаб чиқарилган ва қадоқланган санаси билан савдога чиқарилиши назоратга олинди

Ижтимоий тармоқ орқали “Корзинка” супермаркети сотилаётган ESSI бренди остида йогурт маҳсулотининг ишлаб чиқариш муддати нотўғри кўрсатилгани, яъни икки кун кейинги сана билан савдога чиқарилганлигидан норозилик билдириб мурожаат қолдирган. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади. Қўмита “Milkolino Products” МЧЖ (ESSI бренди) билан ҳамкорликда мазкур ҳолатга тегишли ҳужжатлар ва…

ТЕЛЕКАНАЛЛАРДАГИ СПРЕЙ (ДЕЗОДОРАНТ) РЕКЛАМА НАМОЙИШИ ТЎХТАТИЛДИ.

Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Аброр Зоҳидовнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида 2024 йил 25 июнь куни телеканалларда жойлаштирилган “Ўўўўв биродарлар, айтинг! «Эркакдек хушбўйланиш» нима дегани?” мавзуида эркаклар учун спрей (дезодорант) реклама мазмунига оид эътирози юзасидан қуйидагиларни маълум қилади. Ўзбекистон Республикаси “Реклама тўғрисида”ги Қонунининг 16-моддасига мувофиқ, рекламада – жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб…

“Cherry” автомобилининг нуқсонли эҳтиёт қисми сифатлисига алмаштирилиши таъминланди

Ижтимоий тармоқ орқали “Янги олинган “Cherry”нинг узатмалар қутиси (коробкаси) йўлнинг ўртасида ишламай қолибди. 5 йиллик кафолат бор деб сотган автосалон 1 ойдан бери на машинани тузатиб бергани ва на алмаштириб бергани айтилмоқда!” мавзуида танқидий мурожаат қолдирилган. Рақобат қўмитаси мазкур мурожаатни “ADM-ASTER” МЧЖ ҚК билан ҳамкорликда ўрганиб чиқди. Мурожаатда билдирилганидек, ҳақиқатан ҳам «Cherry» Роҳат компаниясининг сервис…

Рекламаларда 1262 та ҳолатда турли камчиликлар аниқланган ҳамда уларни тезкор бартараф этиш чоралари кўрилган

Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси “XXI аср” газетасининг 2024 йил 20 июль куни 25-сонида эълон қилинган “Реклама – фақат пул топиш воситаси…ми? Ёхуд улардаги тил ва тасвир масаласига қачон эътибор қаратамиз?” сарлавҳаси остидаги мақола юзасидани қуйидагиларни маълум қилади. Ўзбекистон Республикаси “Реклама тўғрисида”ги Қонунининг 16-моддасига мувофиқ, миллий ва оилавий анъаналарга, шунингдек ахлоқ…