“Сизни табриклаймиз, маҳсулотимиз учун катта миқдорда чегирма ва бонусга эга бўлдингиз…” деган қўнғироқлардан огоҳ бўлинг”

Тадқиқотларга кўра, соддадиллик ва ишонувчанлик – фирибгарликка йўл очувчи омиллардан бири ҳисобланади. Айниқса, ахборот технологиялари ва турли сотув усуллари ривожланган бугунги даврда бу омил ўзининг яққол ва салбий натижасини кўрсатмоқда. Кўп ҳолларда истеъмолчилар ўз ишонувчанликлари оқибатида алдов қурбони бўлмоқдалар. Бундай ҳолатлар юзасидан Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали ҳам…

“БУХОРО ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ КОРХОНАСИ” AЖГА НИСБАТАН ИШ ҚЎЗҒАТИЛДИ

«Баҳоуддин Нақшбанд” ёдгорлик мажмуаси маркази томонидан Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг Бухоро вилояти ҳудудий бошқармасига келиб тушган мурожаатида электр тармоқлари амалда белгиланган тарифга нисбатан қўшимча тўлов ҳисобланаётганлигидан норози бўлиб, ушбу масалада амалий ёрдам сўралган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 22 августдаги 364-сонли қарорининг 3-банди (Вазирлар Маҳкамасининг 10.09.2003 йилдаги 525-ф-сонли Фармойиши 1-банди)да…

РАҚОБАТГА ҚАРШИ КЕЛИШУВЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ: ЎЗБЕКИСТОН ВА ХОРИЖДА

Маълумки, истеъмолчилар учун рақобатнинг фойдали жиҳати — бу арзон нархлар,сифатли товар, иш ва хизматдир. Бунинг учун товар ёки молия бозорида рақобатчилар сони қанчалик кўп бўлса, нархлар, товар, иш ва хизматларда рақобат ҳам жадал бўлади. Бугунги кунда халқаро атамашуносликда рақобатга қарши келишув ёки мувофиқлаштирилган ҳаракатлар “картел” тушунчасида ифодаланади. “Картел” лотинча “чарта” сўзидан келиб чиққаб бўлиб, “қоғоз”,…

МИНЕРАЛ ЎҒИТ БОЗОРИДА НАРХЛАРНИ АСОССИЗ ОШИРИШ ҲОЛАТИ БЎЙИЧА “MAXAM-CHIRCHIQ” АЖГА НИСБАТАН ИШ ҚЎЗҒАТИЛДИ

Қўмита томонидан “MAXAM-CHIRCHIQ” АЖда ишлаб чиқарилган минерал ўғит маҳсулот нархларини шакллантиришда амалдаги норматив ҳужжатларга риоя этилмаганлиги натижасида маҳсулот нархларини асоссиз ошишига олиб келган ҳаракатларининг аломатлари аниқланган. Натижада, минерал ўғит маҳсулотлари нархлари ўртача 10 фоиздан 15 фоизгача ошишига сабаб бўлган. Юқоридагиларга кўра, Рақобат қўмитаси томонидан “MAXAM-CHIRCHIQ” АЖга нисбатан Ўзбекистон Республикаси “Рақобат тўғрисида”ги Қонуни талаблари бузилиши аломатлари бўйича…

ЖИЗЗАХ ТУМАН ҲОКИМЛИКЛАРИНИНГ РАҚОБАТГА ЗИД ҚАРОРЛАРИ БЕКОР ҚИЛИНДИ

Рақобат қўмитаси Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан 2024 йилнинг иккинчи ярми мобайнида 10 та туман ҳокимликлари ва 9 нафар маҳаллий давлат бошқаруви органларида “Рақобат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни талаблари ижроси  юзасидан 2 297 та қарор, 1 662 та Фармойиш, 148 та ички йиғилиш баёнлари, 1 750 та буйруқ, 31 577 та чиқим хатлар ва 1 491…

“ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШ УЧУН САМАРАЛИ БОШҚАРУВ” ДАСТУРИ ЮЗАСИДАН УЧРАШУВ

Жорий йилнинг 27 июнь куни Рақобат қўмитаси раисининг ўринбосари Фарруҳ Карабаев ва Буюк Британия ҳукуматининг маслаҳатчиси, бош иқтисодчи Милиан Сладое билан турли иқтисодий ва ҳуқуқий жиҳатлар бўйича икки томонлама ҳамкорликни муҳокама қилиш учун учрашув ўтказилди. Учрашув  Буюк Британия ҳукумати томонидан молиялаштирилаётган ва Жаҳон банки томонидан амалга оширилаётган “Иқтисодий ривожланиш учун самарали бошқарув” дастури (Effective Governance…

МУРОЖААТ ФУҚАРО ФОЙДАСИГА ҲАЛ ЭТИЛДИ

Жиззах вилояти Ғаллаoрол туманида истиқомат қилувчи Л.А.нинг “HUMANS” МЧЖ хизматидан норозилик билдириб қилган мурожаати Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилди. Фуқаро 2023 йилнинг 23 ноябрида телевизор учун  буюртма берганлиги, бироқ телевизор вақтида етказиб берилмаганлигидан норози бўлиб, Рақобат қўмитасидан амалий ёрдам сўраб мурожаат қолдирган. Шуни таъкидлаш жоизки,…

ТИББИЁТ МУАССАСАСИ МУРОЖААТИ АСОСИДА АСОССИЗ ҲИСОБЛАНГАН ҚАРЗДОРЛИК БЕКОР ҚИЛИНИШИ ТАЪМИНЛАНДИ

Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига газ, электр энергияси ва бошқа коммунал соҳалар тизимидаги муаммолар юзасидан ҳам кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда. Бундай мурожаатлардан бири Рақобат қўмитасининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасига Бекобод шаҳрида фаолият юритаётган “METALLURG” шаҳар шифохонаси УКдан келиб тушган. Унда, мазкур унитар корхонага фойдаланилган газ учун 265 млн 831 минг…

“УМРА” ХИЗМАТЛАРИНИ КЎРСАТИШГА ҚАРАТИЛГАН  НОҚОНУНИЙ РЕКЛАМАЛАР ТАРҚАТГАН СУБЪЕКТЛАРГА НИСБАТАН ЧОРА КЎРИЛДИ

Бугунги  кунда оммавий  ахборот воситалари, телеграм каналлари ва ташқи реклама воситаларида хусусий сайёҳлик  фирмалари  ҳамда турагентликлар томонидан “Умра”  зиёратлари  билан  боғлиқ жойлаштирилаётган  реклама  ахборотлари  кескин  фаоллашган,  айниқса интернет  ва  ижтимоий  тармоқларда  бундай  рекламалар кўплаб учрамоқда. Турли  шаклларда  берилаётган  мазкур  рекламаларда,  аввало  кўрсатиладиган  хизматлар,  учиш,  зиёрат  кунлари,  нархи  ва  тақдим  этилиши  лозим  бўлган  ҳужжатлар  ҳамда  туроператорларнинг …

АВТОЛИЗИНГ ФИРМА ХИЗМАТЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШДА ЭҲТИЁТКОР БЎЛИНГ!

Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ўз ваколатлари доирасида истеъмолчилар ҳуқуқи бузилиши сабабларини таҳлил қилиш, уларни бартараф этиш юзасидан таклифлар тайёрлаш ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқи бузилиши ҳолатларининг олдини олиш чораларини кўриб келади. Ҳозирги вақтга қадар Қўмитага истеъмолчилардан автомобилларни лизинг ва ижарага берувчи корхоналар томонидан шартномавий мажбуриятлар бажарилмаётлиги тўғрисида кўплаб мурожаатлар келиб тушган бўлиб, улар…