ИЧИМЛИК ВА ОҚОВА СУВ ХИЗМАТЛАРИГА ОИД ҚОНУНБУЗИЛИШ ҲОЛАТЛАРИ ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ФОЙДАСИГА ҲАЛ ЭТИЛДИ

Рақобат қўмитаси республикамиз миқёсида ичимлик ва оқова сувига оид қонунбузилиши ҳолатлари ўз вақтида аниқлаб, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиб келмоқда. Жумладан, Қўмитанинг Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси “Жиззах сув таъминоти” АЖ томонидан “Рақобат тўғрисида”ги қонуни талабларига риоя этилаётганлиги бўйича ўрганиш ишларини олиб борди. Ўрганиш давомида нархни (тарифни) қўллаш тартиби бузилиши натижасида 4 та улгуржи ва 573 та…

ҚОНУНБУЗИЛИШ ҲОЛАТИ ЮЗАСИДАН “TEXNOMART” МЧЖГА НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ

Рақобат қўмитаси томонидан ўтказилган мониторинглар натижасида реклама қонунчилиги бузилиш ҳолатлари аниқланди. “Texnomart” МЧЖ телеграм каналида жойлаштирилган “Энг зўр таклиф” мазмунидаги мобил телефонлар рекламаларида маҳсулот нархи ва тўлов шартлари бўрттириб кўрсатилганлиги аниқланган. Масалан, VIVO Y03 телефони учун 213 167 сўм ойлик тўлов, HONOR X7b телефони учун эса 274 167 сўм этиб кўрсатилган. Қўмита томонидан бошқа савдо…

Лабораториядаги тиббий хато: нотўғри таҳлиллар учун ким жавобгар бўлади?

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига тиббиёт муассасаларида кўрсатилаётган хизматларнинг сифатсизлиги юзасидан фуқаролардан кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда. Мана шундай мурожаатлардан бирида фуқаро В.Ч. клиник лаборатор текширув натижаларидан қониқмаганини билдирган. Хусусан, фуқаро Тошкент шаҳрида жойлашган “SWISS LAB” МЧЖнинг Чилонзор тумани филиалида 15 турдаги лаборатория текширувидан ўтиш мақсадида 698 000 сўм миқдордаги тўловни амалга оширган. Лаборатория…