Корея Республикаси Президенти давлат ташрифи билан Ўзбекистон Республикасида бўлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёль 13-15 июнь кунлари давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлади. Ташриф дастурига мувофиқ, Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган олий даражадаги музокараларда Ўзбекистон-Корея дўстлик ва алоҳида стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилади. Савдо, инновациялар ва технологиялар алмашинуви, энергетика, электроника ва электротехника, кимё саноати,…

Ўзбекистон Республикаси Президенти АҚШ делегациясини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 11 июнь куни Америка Қўшма Штатларининг Савдо вакили Кэтрин Тайни қабул қилди. Америка идораси раҳбари Ўзбекистон етакчисига АҚШ Президенти Жо Байденнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди. Учрашув давомида икки томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Ишбилармонлик алоқалари фаоллашгани, ўзаро товар айирбошлаш…

Ўзбекистон Президенти Озарбайжон билан маданий алмашинув янада кенгайишини қўллаб-қувватлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 11 июнь куни Озарбайжон маданияти кунларини ўтказиш доирасида мамлакатимизда бўлиб турган Озарбайжон Республикаси маданият вазири Адил Каримлини қабул қилди. Учрашув аввалида Адил Каримли давлатимиз раҳбарига Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг саломлари ва энг эзгу тилакларини етказди. Ўзбекистон билан Озарбайжон ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини, шу жумладан устувор ҳисобланган гуманитар соҳадаги алоқаларни янада…

Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори Муборак Қурбон ҳайитининг маънавий ҳаётимизда меҳр-оқибат, бағрикенглик, мурувват, дўстлик ва ҳамжиҳатлик каби эзгу тамойилларни мустаҳкамлаш борасидаги ўрни ва аҳамияти беқиёсдир. Ушбу қутлуғ айёмни муносиб кутиб олиш ва юқори савияда ўтказиш, муқаддас ислом динининг инсонпарварлик ғоялари ҳамда миллий қадриятларимизни асраб-авайлаш ва улуғлаш мақсадида: 1. 2024 йилда муборак Қурбон ҳайитининг биринчи куни 16 июнь –…

Тармоқ ва ҳудудларда энергия самарадорлигини ошириш ва куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш бўйича вазифалар белгиланди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 10 июнь куни энергия ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ҳамда энергетика соҳаси объектлари куз-қиш мавсумида барқарор ишлашини таъминлаш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Энергетика тармоғини ривожлантириш ва барқарор фаолиятини таъминлаш, энергия манбаларини ва генерация қувватларини кўпайтириш – давлатимиз сиёсатининг устувор йўналиши. Шу билан бирга, энергия ресурсларидан оқилона фойдаланмасдан,  тармоқ ва ҳудудларда,…

Хорижий ҳамкорлар билан инвестициявий шериклик доирасидаги ишлар ҳолати ва келгуси режалар кўриб чиқилди

Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида Туркия Республикаси ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги билан иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик бўйича келгуси режалар кўриб чиқилди. Давлатимиз раҳбари ўтган ҳафта Туркияга амалга оширган расмий ташрифи доирасида кўплаб келишувларга эришилди. Жумладан, Ўзбекистон-Туркия Стратегик ҳамкорлик кенгашининг учинчи йиғилиши ва икки мамлакат етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашув якунлари бўйича 10,1 миллиард долларга тенг 158 та…

Тошкентда яна бир сув спорти саройи очилди

Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтимизнинг Яккасарой туманида бунёд этилган сув спорти саройини кўздан кечирди. Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерациясига қарашли мазкур мажмуа сув спорти ривожланган мамлакатлар тажрибаси асосида қурилган. Эътиборлиси, бу ерда ҳам профессионал спортчилар, ҳам ҳаваскорлар учун шароит яратилган. 50 метрли бассейн ва 500 ўринли томошагоҳга эга катта залда халқаро миқёсдаги мусобақалар, терма жамоамизнинг ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш…

Жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизими кўздан кечирилди

Президент Шавкат Мирзиёев 7 июнь куни Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаментининг Мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш марказини бориб кўрди. Бу марказ Ўзбекистон Республикасида жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимини ривожлантириш стратегияси доирасида ташкил этилган. Мажмуа мукаммал таъмирланиб ва замонавий жиҳозланиб, шу йил мартда ишга туширилган. Марказ жамоат хавфсизлиги жараёнларини қамраб олган ягона ахборот маконидир. Бу ерда жойлардаги…

300 МИНГДАН ОРТИҚ ХОНАДОНЛАРГА АСОССИЗ ҲИСОБЛАНГАН ҚАРЗДОРЛИК (10 млрд сўмдан ортиқ) ҲИСОБДАН ЧИҚАРИЛИШИ ТАЪМИНЛАНДИ

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ва унинг ҳудудий органларига, бевосита ёки ижтимоий тармоқлар орқали чиқинди билан боғлиқ муаммолар юзасидан фуқаролардан кўплаб эътирозлар билдирилган мурожаатлар келиб тушмоқда. Хусусан, Қўмитанинг Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси мазкур йўналиш бўйича истеъмолчилардан тушган мурожаатлар асосида ўз ўрганишларини ўтказди.  Маълумки, Қашқадарё вилояти статистик кўрсатгичларига кўра, вилоят 15 та туман (шаҳар)ларга…

Туркияга расмий ташриф якунланди

Анқара шаҳридаги самарали Ўзбекистон-Туркия саммити якунланди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг расмий ташрифи доирасида қатор олий даражадаги тадбирлар ўтказилди. Давлат раҳбарлари тор доирада учрашув ва Стратегик ҳамкорлик кенгашининг учинчи йиғилишини ўтказдилар. Музокаралар якунида икки давлат ўртасидаги кенг қамровли стратегик шерикликни чуқурлаштириш тўғрисида қўшма декларация ва 19 та икки томонлама ҳужжат имзоланди. Президентлар илк бор етакчи…