Жорий йил 22 июль куни Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ва Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (ТИКA) мутасадди вакилларининг учрашуви бўлиб ўтди.

Жорий йил 22 июль куни Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ва Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (ТИКA) мутасадди вакилларининг учрашуви бўлиб ўтди. Рақобат қўмитасига техник кўмак тақдим этилиши юзасидан Қўмита ҳамда ТИКA ўртасида музокаралар ўтказилди. Хусусан, ушбу учрашувда Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (ТИКA) томонидан Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш…

ҚЎМИТА МУТАХАССИСЛАРИ ҚОЗОҒИСТОНДА ХАЛҚАРО КОНФЕРЕНЦИЯДА ИШТИРОК ЭТМОҚДАЛАР

Жорий йилнинг 16-18 июль кунлари Қозоғистон Республикаси Олмаота шаҳрида АҚШнинг Тижорат ҳуқуқини ривожлантириш дастури (CLDP) ҳамкорлигида ташкиллаштирилган халқаро конференция бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон Республикасидан Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг мутахассислари ҳам иштирок этмоқдалар. Учрашувда соҳа мутахассислари контрафакт маҳсулотларга қарши курашиш бўйича қўшни республикалар экспертлари билан биргаликда ўзаро тажриба алмашмоқдалар.

Рақобат қўмитаси мутасаддилари Туркия рақобат органида унинг Халқаро ҳамкорлик департаменти вакиллари билан учрашув ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 январдаги 03/1-34-сонли ҳамда 2024 йил 15 майдаги 03/1-2019-сонли топшириқларининг ижросини таъминлаш мақсадида Туркия Республикасида бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилотига (ТДТ) аъзо давлатлар ҳукуматлари ўртасида Рақамли иқтисодиёт бўйича шерикчилик Битими лойиҳаси юзасидан ўтказилган музокаралар доирасида жорий йилнинг 27 июнь куни, куннинг биринчи ярмида Рақобат қўмитаси мутасаддилари Туркия рақобат органида…

Жорий йилнинг 27 июнь куни иккинчи ярмида Рақобат қўмитаси вакиллари Туркия савдо вазирлигида унинг Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва бозорни назорат қилиш бош бошқармаси вакиллари билан учрашув ўтказилди

Учрашув давомида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама бозорини тартибга солиш масалаларида ҳар икки томоннинг иш таржибалари, асосий функция ва вазифалари ҳақида ўртоқлашилди. Шунингдек, Туркия савдо вазирлиги мутасаддилари томонидан Туркия Республикасининг Истеъмолчиларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонуни, Электрон тижоратни тартибга солиш ва Чакана савдони тартибга солиш тўғрисидаги қонунлари ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари, уларнинг мазмун-мохияти тўғрисида маълумотлар…

ТУРКИЯ РАҚОБАТ ОРГАНИ РАҲБАРИ БИРОЛ КЮЛЕ БИЛАН УЧРАШУВ

Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиясининг 7-чи йиғилиш тадбирлари доирасида Рақобат қўмитаси раиси ўринбосари Фаррух Карабаев бошчилигидаги делегация Туркия Рақобат органи раҳбари Бирол Кюле билан учрашув ўтказди. Жорий йилнинг 25-26 декабрь кунлари ўтказилган учрашувларда ўзаро рақобат сиёсати ва монополияга қарши курашиш соҳасида ҳамкорликлар,товар ва молия бозорларини таҳлил қилишда илмий изланма…