РЕКЛАМА ҲАҚҚОНИЙ ВА ИШОНЧЛИ БЎЛИШИ ЛОЗИМ!
Бугунги кунда товар ва хизматларнинг рекламаси кескин фаоллашган бўлиб, бунда эътиборни жалб этиш учун турли воситалардан кенг фойдаланилмоқда. Рақобат қўмитаси “Реклама тўғрисида”ги Қонуннинг ижросини таъминловчи ваколатли орган ҳисобланади ва реклама бозорида номақбул ва ишончсиз ахборотлар берилишининг олдини олади. Хусусан, реклама ахборотидаги маълумотлар амалдаги ҳолатга мос келмаслиги оқибатида фуқароларга нотўғри ахборот тақдим этилиши ҳамда уларда товар…