Президентимиз ташаббуслари билан амалга оширилаётган “Сифатли давлат бошқаруви” дастури доирасида бир қатор давлат органлари тақдирланди
Ҳурматли Президентимиз ташаббуси ҳамда Бирлашган Араб Амирликлари Ҳукумати билан ҳамкорликда амалга оширилаётган «Сифатли давлат бошқаруви» дастури доирасида давлат органлари ўз фаолиятида шаффофлик, қонунийлик, самарадорлик ва сифат мезонларини кучайтириш, замонавий бошқарув ёндашувларини жорий этиш, рақамли трансформация ҳамда давлат хизматлари сифатини янги босқичга олиб чиқиш, бошқарув сифати ҳамда раҳбар кадрларнинг етакчилик қобилияти каби бир неча мезонларга мувофиқ баҳоланди ва унинг натижаларига кўра Халқаро конгресс марказида Давлат Раҳбари иштирокидаг ўтказилган тақдирлаш маросимида қуйидаги вазирлик ва идорлар эътирофга сазовор бўлди.
Энг намунали вазирликлар номинацияларда:
➖ Адлия вазирлиги — «Ўзбекистон – 2030» стратегиясини амалга ошириш бўйича энг намунали вазирлик (380 та хизмат тўлиқ рақамлаштирилган).
➖ Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги — ресурсларни бошқариш бўйича энг намунали вазирлик (сув сарфи 20% га қисқартирилган, маҳаллийлаштириш — 84%).
➖ Ички ишлар вазирлиги — давлат хизматларини кўрсатиш бўйича энг намунали вазирлик (хизматларнинг 95%и рақамлаштирилган).
Энг намунали раҳбарлар номинацияларида:
➖ Ҳалилилло Турахужаев (Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси) — энг намунали қўмита раиси.
➖ Азим Аҳмадхўжаев (Атом энергияси агентлиги директори) — энг намунали агентлик директори.
➖ Олим Омонов (Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари) — энг намунали вазир ўринбосари.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси Ҳ.Турахужаев энг намунали қўмита раиси сифатидги бу юксак эътироф Рақобат қўмитаси жамоаси зиммасига янада катта масъулият юклайди ҳамда соҳада очиқлик, самарадорлик ва адолат тамойилларини янада кучайтиришга хизмат қилади.
Президентимиз таъкидлаганидек халқ ишонадиган, инсон қадрини улуғлайдиган, одамларнинг оғирини енгил қиладиган самарали давлат тизимини яратиш бундан кейин ҳам Рақобат қўмитасининг устувор вазифаси бўлиб қолади ҳамда ўз фаолиятида “жараён учун” эмас, “натижа учун” ишлаш тамойили асосий мезонга айланади ва “халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилиши лозим” деган тамойил таъминланади.








