Инсофсиз рақобатни аниқлаш методикаси белгиланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 694-сонли қарори билан  Инсофсиз рақобатни аниқлаш методикаси тасдиқланди. Методикага кўра қуйидагилар инсофсиз рақобат белгилари ҳисобланади: аввал фуқаролик муомаласига киритилган товар, иш ва хизматларнинг ташқи безатилиши ва шакли, номи, тамғаланиши, этикеткаси, ўрови, ранглар уйғунлигини такрорлаш орқали рақобатчи хўжалик юритувчи субъект томонидан товарни фуқаролик муомаласига киритиш; рақобатчи хўжалик юритувчи…

НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАР ВА УЛАР ЛОЙИҲАЛАРИНИНГ РАҚОБАТГА ТАЪСИРИНИ БАҲОЛАШ ТАРТИБИ БЕЛГИЛАНДИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 694-сонли қарори билан Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларининг рақобатга таъсирини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Мазкур низомга асосан “ex-ante” ва “ex-post” усулларида норматив-ҳуқуқий ҳужжат ёки унинг лойиҳасининг рақобатга таъсири баҳоланиши, шунингдек рақобат учун салбий деб баҳоланадиган ҳолатлар аниқ белгиланди.            Вазирлик ва идоралар ҳамда ҳокимликларнинг қарорларини…

Сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чоралари кўриб чиқилди

Президент Шавкат Мирзиёев 4 январь куни қишлоқ хўжалигида сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар тақдимоти билан танишди. Сув танқислиги тобора кучаяётган бугунги замонда мамлакатимизда уни қадрлаш, тежаб фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Сўнгги йилларда 472 минг гектар ер томчилатиб ва 48 минг гектари ёмғирлатиб суғоришга ўтказилди, 97 минг гектарда бошқа сув тежовчи технологиялар жорий қилинди.…

Янги йилда инвестиция сиёсатини амалга ошириш ва “яшил” энергетикани ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев 2 январь куни инвестиция сиёсатини амалга ошириш ҳамда энергетика тизимида қайта тикланувчи энергия қувватлари улушини кўпайтириш бўйича 2023 йилда қилинган ишлар ва 2024 йилга мўлжалланган режалар тақдимоти билан танишди. Ўтган йил якуни билан жами 22 миллиард доллардан зиёд хорижий инвестициялар ўзлаштирилгани, бу аввалги йилга нисбатан 1,8 баробар кўплиги таъкидланди. Амалга оширилган ишлар…

Мудофаа қурилиши ва Қуролли Кучларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2 январь куни мудофаа қурилиши ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларини ривожлантириш масалаларига бағишланган хизмат йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда қўшинларнинг жанговар шайлиги ва жанговар қобилиятини янада ошириш, уларни замонавий қурол-яроғ ва ҳарбий техника билан таъминлаш, мавжуд қурол-яроғ намуналарини модернизация қилиш, шунингдек, ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзолари ва Қуролли Кучлар фахрийларини…

Ўзбекистон халқига Янги йил табриги

Азиз ватандошлар! Жонажон диёримизга янги – 2024 йил кириб келмоқда. Мана шу шукуҳли дамларда дуогўй отахон ва онахонларимизни, меҳрибон опа-сингилларимизни, барча соҳа ва тармоқлар вакилларини, азму шижоатли ёшларимизни, чет эллардаги қадрли ватандошларимизни – кўпмиллатли бутун халқимизни ушбу қутлуғ айём билан чин қалбимдан самимий табриклайман. Муҳтарам дўстлар! Албатта, ҳаёт бор экан, унинг ютуқ ва қувончлари, ташвиш…

ТУРКИЯ РАҚОБАТ ОРГАНИ РАҲБАРИ БИРОЛ КЮЛЕ БИЛАН УЧРАШУВ

Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиясининг 7-чи йиғилиш тадбирлари доирасида Рақобат қўмитаси раиси ўринбосари Фаррух Карабаев бошчилигидаги делегация Туркия Рақобат органи раҳбари Бирол Кюле билан учрашув ўтказди. Жорий йилнинг 25-26 декабрь кунлари ўтказилган учрашувларда ўзаро рақобат сиёсати ва монополияга қарши курашиш соҳасида ҳамкорликлар,товар ва молия бозорларини таҳлил қилишда илмий изланма…

Янги йил байрами арафасида Рақобатни ривожлантириш қўмитасида раҳбарият ва ходимлар иштирокида тантанали йиғилиш ўтказилди ва бу нафақат мулоқот вақти, балки эришилган ютуқлар ва истиқболдаги режаларни муҳокама қилишнинг муҳим босқичига айланди.

Янги йил байрами арафасида Рақобатни ривожлантириш қўмитасида раҳбарият ва ходимлар иштирокида тантанали йиғилиш ўтказилди ва бу нафақат мулоқот вақти, балки эришилган ютуқлар ва истиқболдаги режаларни муҳокама қилишнинг муҳим босқичига айланди. Йиғилишда ўтган йил якунлари сарҳисоб қилиниб, 2023 йилда Рақобатни ривожлантириш қўмитаси томонидан амалга оширилган асосий ишлар белгилаб олинди. Раҳбарият ҳар бир ходимнинг саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади…

ҚЎМИТА ТОМОНИДАН ФУҚАРОЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ СУД ТАРТИБИДА ҲАМ ҲИМОЯ ҚИЛИНМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ўз фаолиятида рақобатни таъминлаш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича суд инстанцияларида фаол қатнашиб келмоқда. Жумладан, жорий йилнинг октябрь ва ноябрь ойларида Қўмитанинг Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармасига фуқаролар Ж.М. ва О.И.дан «MEGA-AVTO-LEASIN» МЧЖ фаолиятидаги қонун бузилиш ҳолатлари юзасидан уларга тегишли тартибда чора кўришликни сўраб мурожаатлар…

Рақобат қўмитаси хузуридаги “Рақамли трансформация ва аутсорсинг маркази” ДУК томонидан 2023 йилда амалга оширилган ишлар тўгрисида  м а ъ л у м о т

Рақобат қўмитаси хузуридаги “Рақамли трансформация ва аутсорсинг маркази” ДУК томонидан 2023 йилда амалга оширилган ишлар тўгрисида  м а ъ л у м о т     Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 майдаги “Рақамли хизматлар қамрови ва сифатини ошириш ҳамда соҳа, тармоқ ва ҳудудларни рақамли трансформация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-162-сон қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган “2023-2024…