Тошкент вилояти туман ва шаҳарларидаги “ўсиш нуқталари” таҳлил қилинди
Президент Шавкат Мирзиёев 6 март куни Тошкент вилоятининг туман ва шаҳарларидаги имкониятларни тўлиқ ишга солиш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказди. Тошкент вилоятида 15 та туман ва 7 та шаҳар бор. Ҳудуд қулай географик маконда, воҳа ва водий вилоятларини пойтахтимиз билан боғлайдиган муҳим транспорт йўлагида жойлашган. Лекин вилоятнинг иқтисодий ривожи мавжуд салоҳиятга умуман мос эмас. На савдо,…