ЭЪЛОН
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади.
🗓 Сана: 2026 йил 13 март
🕙 Вақт: 10:00
📍 Жой: «RENESSANS» кино уйи
Йиғилиш доирасида Рақобат қўмитаси томонидан 15 март — Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқлари куни муносабати билан ташкил этилаётган халқаро конференция доирасида амалга оширилаётган ишлар, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш, аҳолининг ҳуқуқий ва молиявий саводхонлигини ошириш ҳамда адолатли ва барқарор истеъмол муҳитини шакллантиришга қаратилган ташаббуслар муҳокама қилинади.
Шунингдек, Жамоатчилик кенгаши аъзоларининг таклиф ва тавсиялари эшитилиб, соҳани янада ривожлантириш юзасидан фикр алмашилади.







