Инвестиция, экспорт ва саноат соҳаларидаги вазифалар белгиланди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 18 январь куни 2024 йилда инвестиция, экспорт ва саноат соҳаларидаги устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида мамлакатимиз ялпи ички маҳсулоти ҳажмини 160 миллиард долларга ва аҳоли жон бошига даромадларни 4 минг долларга етказиш мақсади белгиланган. Бунга фақат ички бозор билан эришиб бўлмайди, асосийси – хорижий…

Туризм имкониятларини кенгайтириш бўйича таклифлар муҳокама қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев хорижий туристлар оқимини ошириш ҳамда ички туризмни фаоллаштиришга оид тақдимот билан танишди. Юртимизда тарихий, маданий ва хушманзара гўшалар кўп. Уларда шароит яратилса, сайёҳларни янада кўпроқ ва йил давомида жалб қилиш мумкин. Шу мақсадда, Президентимиз топшириғига асосан, туризм имкониятларидан самарали фойдаланиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилди. Унга кўра, сайёҳлик салоҳияти юқори бўлган 12 та…

Ўзбекистон Президенти ЕИ делегациясини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 16 январь куни Европа Иттифоқининг Европа комиссияси вице-президенти Маргаритис Схинас бошчилигидаги делегациясини қабул қилди. Суҳбат аввалида Евроиттифоқнинг юқори мартабали вакили ЕИ ва Ўзбекистон ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги билан самимий қутлаб, давлатимиз раҳбарига Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен ва Еврокенгаш раиси Шарль Мишелнинг саломи ва энг эзгу тилакларини…

Макроиқтисодий барқарорлик ва иқтисодий ривожланишни таъминлаш бўйича устувор вазифалар муҳокама қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 16 январь куни 2024 йилда макроиқтисодий барқарорлик ва иқтисодий ривожланишни таъминлаш бўйича устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. 2023 йилда мамлакатимизда иқтисодий ўсиш 6 фоизни ташкил қилди. Жумладан, саноат 6, хизмат кўрсатиш 6,8, қурилиш 6,4, қишлоқ хўжалиги 4,1 фоиз ўсган. Бу йил ялпи ички маҳсулот ҳажмини камида 6 фоизга кўпайтириб,…

Геология соҳасидаги натижалар ва режалар бўйича ахборот берилди

Президент Шавкат Мирзиёев 15 январь куни геология соҳасида қилинган ишлар ва келгуси режаларга оид тақдимот билан танишди. Мамлакатимизнинг ўсиб бораётган иқтисодиётини ресурслар билан таъминлашда геология стратегик аҳамиятга эга. Сўнгги йилларда бу соҳага йилига 1 триллион сўмдан маблағ ажратилиб, зарур шароитлар яратилмоқда. Бунинг натижасида 31 минг квадрат километр янги ҳудудлар ўрганилди. Хусусий сектор учун яратилган имкониятлар…

Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги жорий қилинади

Президент Шавкат Мирзиёев 15 январь куни тадбиркорларнинг барқарорлик рейтингини жорий қилиш бўйича тақдимот билан танишди. Тадбиркорликни ривожлантириш давлатимиз иқтисодий сиёсатининг устувор йўналиши. Бизнес учун шароитлар изчил яхшиланиб бормоқда. Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йилида тадбиркорларга янада қулайликлар яратилади. Бу 5 миллион аҳоли бандлигини таъминлашда жуда муҳим ўрин тутади. Бу мақсадлар учун 83 триллион сўм ва 275…

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 32 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам табриги

Ҳурматли аскар ва сержантлар, офицер ва генераллар! Муҳтарам Қуролли Кучларимиз фахрийлари! Қадрли ватандошлар! Сиз, азизларни, кўпмиллатли бутун халқимизни мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим сана – Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 32 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман. Халқимиз сизлар каби мард ва жасур ҳарбийларимиз тимсолида Ватанни ҳимоя қилишдек дунёдаги энг улуғ ишни…

Ўзбекистон Президенти Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишини ўтказди

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев раислигида 12 январь куни Хавфсизлик кенгашининг Қуролли Кучлар ва ҳарбий-маъмурий секторларнинг 2023 йилдаги фаолияти якунлари ва яқин истиқболга мўлжалланган вазифалар муҳокамасига бағишланган кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Мажлисда Хавфсизлик кенгаши аъзолари, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирадиган вазирлик ва идоралар раҳбарлари, округлар қўмондонлари, ҳарбий-маъмурий секторлар раҳбарлари…

14 январь – Ўзбекистон Республикаси Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тадбир

Жорий йилнинг 12 январь куни Рақобатни ривожлантириш қўмитаси 14 январь – Ўзбекистон Республикаси Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тадбир ўтказди. Ушбу муҳим байрам Қўмита ходимлари томонидан кутиб олинди. Тадбир давомида Қўмитанинг ижодий ва иқтидорли аёллар жамоаси томонидан яратилган байрамона видеоролик намойиш этилди. Ушбу видео барча Ватан ҳимоячиларига самимий табрик ва миннатдорчилик изҳорига айланди. Бундан тшақари тадбир…

Ўзбекистон Президенти мудофаа саноати мажмуалари билан танишди

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош қўмондони Шавкат Мирзиёев 11 январь куни Мудофаа саноати агентлигининг Тошкент вилоятида жойлашган ишлаб чиқариш кластерига ташриф буюрди. Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан Қуролли Кучларимизни ислоҳ қилиш ва ҳар томонлама модернизация қилиш, уларни замонавий талабларга тўлиқ жавоб берадиган, Янги Ўзбекистоннинг мустақиллиги ва суверенитети, халқимиз хавфсизлиги ва фаровонлигини кафолатли таъминлашга қодир…