Президентимиз қишлоқ хўжалиги ходимлари билан мулоқот қилди
Президент Шавкат Мирзиёев Кўксарой қароргоҳида Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан соҳа вакиллари билан учрашув ўтказди. Давлатимиз раҳбари сўзининг аввалида фидокорона ва машаққатли меҳнати билан ноз-неъмат етиштириб, эл дастурхонига қут-барака олиб кираётган барча деҳқон, фермер, боғбон, чорвадор, сувчи, агроном ва механизаторларга ўзининг чуқур ҳурмат-эҳтиромини билдирди. – Сизларнинг нафақат қишлоқ хўжалиги, балки иқтисодиётни юксалтириш, аҳоли турмушини…











