Ўзбекистон Президенти Туркия етакчисини Президент сайловидаги ишончли ғалабаси билан табриклади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 28 май куни телефон орқали мулоқотда Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғанни бугун бўлиб ўтган президентлик сайловида эришган ишончли, тарихий ғалабаси билан самимий қутлади. Сайловнинг иккинчи турида сайловчилар иштирокининг юқори даражаси ва овоз бериш натижалари қардош Туркия халқи амалдаги давлат раҳбарининг сиёсати ва ислоҳотлар дастурини қўллаб-қувватлаётганининг ишончли ифодаси экани қайд…

Рақобат қонунчилиги ва бозор иқтисодиётини ривожлантириш

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг вакиллари Корея тараққиёт институтининг (KDI) мутасаддилари билан Чонжу шаҳрида (Корея Республикаси) музокаралар ўтказишди. Ўтказилган музокаралар натижасида Қўмита ҳодимларининг интитуционал салоҳиятини ҳамда Қўмита фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган лойиҳаларни ўз ичига олган Ҳаракатлар дастурини имзолашга келишиб олишди.

Ўзбекистон Президенти «Air Products» компанияси томонидан юқори технологик лойиҳалар амалга оширилишини қўллаб-қувватлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 26 май куни «Air Products» компанияси бош ижрочи директори Сейфи Гасемини қабул қилди. Ўзбекистон иқтисодиётининг стратегик тармоқларида юқори технологик лойиҳаларни илгари суришда АҚШнинг ўз йўналишида глобал етакчи бўлган ушбу компанияси билан  амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди. Давлатимиз раҳбари компания раҳбарини 1 миллиард доллар миқдорида тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилган…

Расмий муносабат

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси https://t.me/SukutSaqlama каналида “Bellissimo Pizza” фаолиятига оид реклама лавҳаси юзасидан билдирилган эътирозлар юзасидан қуйидагиларни маълум қилади. Ўзбекистон Республикаси “Реклама тўғрисида”ги Қонунининг 16-моддасига мувофиқ, рекламада – жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқейига қараб, бошқа ҳолатларга кўра камситиш ёки ўзга шахсларнинг товарларини бадном қилиш;…

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий даражадаги Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилишидаги нутқи

Ҳурматли делегациялар раҳбарлари! Олий даражадаги Евроосиё иқтисодий кенгашининг йиғилиши иштирокчиларини қутлашдан мамнунман. Ҳамкасбларимнинг сўзларига қўшилган ҳолда, Россия Федерацияси Президенти ҳурматли Владимир Владимирович Путинга ушбу учрашувимизни ташкил этгани учун миннатдорлик билдираман. Ҳеч шубҳасиз, Россиянинг Евроосиё иқтисодий иттифоқига самарали раислиги мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали шерикликнинг янги йўналишларини илгари суришга хизмат қилади. Ҳурматли ҳамкасблар! Ўзбекистон ЕОИИ ҳузуридаги кузатувчи давлат сифатида Бирлашма…

Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқлар орқали Тошкент шаҳрида иссиқлик та’миноти хизматлари кўрсатувчи ташкилотлар томонидан исте’молчиларга асоссиз қарздорликлар ҳисобланганлиги, “Veolia Energy Tashkent” МЧЖ ва “Тошиссиққуввати” ДУКлар юқоридаги ҳолатлар бўйича сансалорликка солаётганлиги юзасидан билдирилган ма’лумотлар бўйича Рақобатни ривожлантириш ва исте’молчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси қуйидагиларни ма’лум қилади: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 22-сентабрдаги 594-сон қарорига асосан “Тошкент шаҳри иссиқлик та’миноти…

Расмий муносабат

Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида жорий йилнинг 11 май куни ўтказилган ҳудудларда энергия таъминоти ва қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш ҳолатига бағишланган йиғилишда: мамлакатимизга бензин ва дизель ёқилғисини олиб келишга барча чекловлар олиб ташланганлиги; мутасаддилар олдига ҳозирдан бензин ва дизель захирасини шакллантириш вазифаси қўйилганлиги; ёқилғи олиб келувчи тадбиркорларга айланма маблағ учун кредитлар ажратилиши белгиланганлиги; яратилган шароитлар туфайли…

Қабул қилинган ҳужжатлар кўп қиррали Ўзбекистон-Сингапур муносабатларининг янада ривожланишига хизмат қилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Сингапур Республикаси Президенти Ҳалима Яқуб ҳузурида икки томонлама ҳужжатларни алмашиш маросими бўлиб ўтди. Хусусан, ташриф давомида қуйидаги ҳужжатлар имзоланди: – Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Сингапур Республикаси Ҳукумати ўртасида 2023-2026 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик тўғрисида меморандум; – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Сингапур Республикаси Ички ишлар вазирлиги ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум; – Ўзбекистон…

Ўзбекистон Президенти ва Сингапур Президенти музокара ўтказдилар

Бугун, 24 май куни, “Кўксарой” қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Сингапур Республикаси Президенти Ҳалима Яқубнинг музокаралари бўлиб ўтди. Учрашув аввалида Сингапур Президенти мамлакатимиз раҳбарига Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келиш таклифи ва Сингапур делегациясига кўрсатилаётган илиқ қабул учун самимий миннатдорлик билдирди. Бўлажак Ўзбекистон Президенти сайловида катта муваффақиятлар тилади. Ушбу олий даражадаги ташриф икки мамлакат…

Сингапур Президентини тантанали кутиб олиш маросими бўлди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Сингапур Республикаси Президенти Ҳалима Яқуб давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлиб турибди. Бугун, 24 май куни Кўксарой қароргоҳида Сингапур раҳбарини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Қароргоҳ олдидаги майдонда фахрий қоровул саф тортди. Президент Шавкат Мирзиёев олий мартабали меҳмонни самимий қарши олиб, шоҳсупага таклиф қилди. Ҳарбий оркестр икки давлат мадҳияларини…