Ўзбекистон Президенти ва Малайзия Бош вазири музокараларнинг самарали натижаларидан мамнунлигини билдирдилар
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим музокаралардан сўнг оммавий ахборот воситалари вакиллари учун баёнот билан чиқдилар. Етакчилар очиқ, ишончли ва дўстона муҳитда ўтган саммитнинг самарали натижаларини юқори баҳоладилар. Давлатимиз раҳбари икки халқ ўртасидаги умумий дин, муштарак урф-одат ва қадриятларга асосланган азалдан яқин алоқаларни алоҳида таъкидлади. – Малайзия нафақат Жануби-Шарқий Осиёда,…