Жорий йилнинг биринчи чорагида Рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳамда Санитария-епидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси билан ҳамкорликда истеъмолчилар ҳаёти ва соғлиғи учун хавф туғдириши мумкин бўлган маҳсулотларни аниқлаш мақсадида кенг кўламли назорат харидлари амалга оширилди.
Бу тадбирлар доирасида 205 турдаги маҳсулотлар турли савдо нуқталаридан харид қилинди ҳамда улар белгиланган лабораторияларда экспертизадан ўтказилди. Текширув натижаларига кўра, 30 номдаги маҳсулот турлари амалдаги норматив ҳужжатларга жавоб бермаслиги маълум бўлди. Уларнинг 33,3 фоизи ош тузи, 10 фоизи колбаса, 13,3 фоизи сут ва сут маҳсулотлари ҳамда 43,4 фоизи бошқа турдаги маҳсулотлардир. Мазкур ҳолатлар бўйича қонуний чоралар кўрилди ва тегишли ташкилотларга маълумотлар юборилди.
Ҳудудлар кесимида аниқланган асосий қонунбузилиш ҳолатларига тўхталсак. Масалан, Тошкент вилоятидаги назорат тадбири давомида аниқланишича, “ТРЕНДМЕАТ” МЧЖнинг “Ҳислат Копченое Мясо
Янгилик” дудланган гўшт маҳсулотида ишлаб чиқарилган сана кўрсатилмаган. Шу боис МЧЖга нисбатан маъмурий чора қўлланилиб, кўрсатма берилди. Қорақалпоғистон Республикасидаги “Арухан” ош тузининг ёд даражаси талабга жавоб бермаслиги аниқланди. 250 дона маҳсулотга оид далолатнома расмийлаштирилиб, сотувчига кўрсатма берилди. Қашқадарё вилоятидаги “Флаш Уп” энергетик ичимлиги, “Сантал” суви ва тузланган бодринг маҳсулотлари харид қилиниб, сифати ўрганиш учун лабораторияга юборилди. Наманган вилоятида жойлашган “ИМРОН РЕВЕР ГРОУП” МЧЖнинг “Мўжиза” пишлоғи ва “Фарангиз” оилавий корхонасининг “Чёрний принс” қандолат маҳсулотлари сифациз деб топилди. Қонун бузилиши бўйича мажбурий кўрсатмалар берилди.
Жиззах вилояти, Ш.Рашидов туманида сотилаётган “Океан” тузи истеъмолга яроқсиз деб топилди ва савдодан олиб ташланди. Фарғона вилоятидаги дўконларда мавжуд “АЛОҲИДА” колбаса ва “ДИРАН” томат пастаси маҳсулотларида техник регламентларга риоя қилинмаган. Мазкур ҳолатлар бўйича тегишли органларга маълумот берилди. Сурхондарё вилоятида 15 турдаги маҳсулот бўйича ўтказилган тадбирда 11 турдаги маҳсулотнинг яроқлилик муддати ўтиб кетгани маълум бўлди, шу сабабли 4 та маъмурий баённома расмийлаштирилиб, суд орқали жарималар қўлланилди.
Самарқанд вилоятидаги “Платиум Метал Индустри” МЧЖ ишлаб чиқарган арматуре сифациз деб топилди ва 14 млн сўмдан ортиқ жарима қўлланилди.
Хоразм вилояти савдо дўконларида сотилаётган “Флавис можито стравберрй”, “Пуре Гинсенс энергй” ва “Обжаренная килка в томатном соусе” маҳсулотларида қадоқлаш ва тамғалаш талаблари бузилган. Импорт қилувчи томон ҳақида маълумотлар йўқлиги ҳам кузатилди.
Навоий ва Бухоро вилоятларида метал прокати, цемент ва турли ичимликлар сифат кўрсаткичлари бўйича синовдан ўтказилди. Ҳозирда мазкур маҳсулотларнинг техник ҳужжатларга мувофиқлиги бўйича экспертиза амалга оширилмоқда.