Ўзбекистон Президенти ва Малайзия Подшоҳи икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш йўлларини муҳокама қилдилар
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 1 декабрь куни Дубай шаҳрида ўтаётган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқлим ўзгариши бўйича конференцияси доирасида Малайзия Подшоҳи Султон Абдуллоҳ Риоятуддин Ал-Мустафо Биллоҳ Шоҳ билан учрашди. Ўзбекистон билан Малайзия ўртасидаги муносабатларни, энг аввало, иқтисодий соҳада янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди. Икки томонлама алоқалар фаоллашгани мамнуният билан қайд этилди. Ўзаро савдо ҳажми ошмоқда,…