Президент рақамли технологиялар соҳасидаги натижалар ва режалар билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев 20 декабрь куни Рақамли технологиялар вазирлигига ташриф буюрди. Рақамли бошқарув марказида “Ўзбекистон–2030” стратегиясига мувофиқ амалга оширилаётган ишлар тақдимоти ўтказилди. Маълумки, бу стратегияда мамлакатимизни минтақавий “IT-НUB”га айлантириш мақсади белгиланган. Бу давлат бошқаруви ва соҳаларни рақамлаштириш, алоқа инфратузилмасини яхшилаш, IT таълимни ривожлантириш каби кўп омилларни талаб этади. Охирги йилларда ушбу йўналишларда катта ўзгаришлар бўлди.…