ИҚТИСОДИЙ КОНЦЕНТРАЦИЯГА ДОИР МОНОПОЛИЯГА ҚАРШИ ТАЛАБЛАРНИНГ БУЗИЛИШИ ЮЗАСИДАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ

Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонуни 26-моддасига мувофиқ иқтисодий концентрация ҳисобланган битим (ҳаракат) томонларининг бири активларининг баланс қиймати ёки охирги календарь йилда товарларни реализация қилишдан олинган тушуми БҲМнинг 250 минг баравари миқдоридан ортиқ ёхуд уларнинг активларининг жами баланс қиймати ёки охирги календарь йилда товарларни реализация қилишдан олинган жами тушуми БҲМнинг 500 минг баравари миқдоридан ортиқ бўлганда…

Йўловчилар таксичилардан нега норози? ёхуд кечиккан, қўшимча ҳақ олган таксичиларга танбеҳ берилди

Йўловчилар таксичилардан нега норози? ёхуд кечиккан, қўшимча ҳақ олган таксичиларга танбеҳ берилди Ҳар куни эрта тонгдан ишга ёки ўқишга борувчилар жамоат транспортининг асосий фойдаланувчилари ҳисоб­ланади. Керакли манзилга ўз вақтида, бехавотир етиб олишда кўпчилик автобус, метро ёки минибуслар хизматидан фойдаланса, бошқалар такси ёхуд йўловчи машиналарга мурожаат қилишади. Хуллас, ҳар ким ўз эҳтиёжи ва моддий имкониятидан келиб…

Рақобат қўмитаси — “Энг намунали вазирлик ва идора” танлови совриндори

Бугун Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан ташкил этилган “Энг намунали вазирлик ва идора” ҳамда “Энг намунали туман ва шаҳар” танлови ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан мамлакатимизда “Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари” ғояси асосида барча соҳаларда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бугунги танлов ҳам ушбу…

Ёшларимизни замонавий таълим-тарбия олиш, касб-ҳунар эгаллаши, ўзига муносиб иш топиб, фаровон ҳаёт кечириши биз учун катта фахр бағишлайди.

  Ёшларимизни замонавий таълим-тарбия олиш, касб-ҳунар эгаллаши, ўзига муносиб иш топиб, фаровон ҳаёт кечириши биз учун катта фахр бағишлайди.   Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини химоя қилиш қўмитасига бириктирилган маҳалладаги оғир тоифадаги ёшлар билан тизимли ишлаш давом этмоқда. Жорий йилнинг 12 декабрь куни Қўмита раиси навбатдаги учрашувларни ўтказди.

“YANDEXGO UB” МЧЖ ОГОҲЛАНТИРИЛДИ

Рақобат қўмитаси томонидан “YANDEXGO UB” МЧЖ устун мавқега эга рақамли платформа оператор сифатида эътироф этилган. Бугунги кунда Yandex Go платформасида таксида йўловчи ташиш хизматлари нархлари ошиши кузатилмоқда ва ушбу ҳолат юзасидан истеъмолчилардан Қўмитага мурожаатлар келиб тушмоқда. Мазкур ҳолатлар юзасидан платформанинг декабрь ойидаги дастлабки 10 кунлик хизмат нархлари мониторинг қилинганда нархлар динамикасида кескин ўзгариш кузатилганлиги аниқланди.…

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқ орқали Жиззах вилояти Ш.Рашидов тумани Сув етказиб бериш хизмати ДМ (Буюртмачи) томонидан “Экскаватор ижара хизмати” бўйича ўтказилган бошланғич нархи 165,0 млн. сўмлик танлов савдолари юзасидан танқидий маълумотлар эълон қилинган. Ушбу ҳолат юзасидан Рақобат қўмитасининг Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан “Рақобат тўғрисида”ги Қонунининг 29-моддаси талабларига риоя қилинмаганлиги аломатлари юзасидан Буюртмачига нисбатан белгиланган тартибда иш…

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси German Sparkassenstifung (Германия) ташкилоти билан ҳамкорликда олий таълим муассасалари талаблари учун молиявий саводхонликка қаратилган тадбирларни ташкил этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси тингловчилари учун ўтказилган мазкур мавзудаги ўқув семинарида Қўмитанинг Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқарма бошлиғи Э.Хаитметов томонидан молиявий хизматларда истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, банк омонатлари ва банк кредитлари, шартномалар ва уларни тузиш тартиб-қоидалари ҳақида Германия ва Ўзбекистондаги амалдаги қонунчилик, хорижий тажрибалар ва шу каби кўплаб тегишли маълумотлар берилди. Тадбирда…

ОНКОЛОГИК КАСАЛЛИКЛАР ДАВОСИ БЎЙИЧА РЕКЛАМА ЖОЙЛАШТИРГАН “MARVA HAYAT” МЧЖГА НИСБАТАН ЧОРА КЎРИЛДИ

Ижтимоий тармоқлар орқали бугунги кунда турли хил биологик фаол қўшимчалар, дори-дармонлар ва маҳсулотларнинг рекламалари жойлаштирилмоқда. Хусусан, “Marva Hayat” МЧЖ томонидан жойлаштирилган рекламаларида онкологик касалликларни даволаши ва уларни тўхтатиши ҳамда 5 мингдан ортиқ даво топганлар ва 15 йилдан буён истеъмол қилинаётганлиги каби маълумотлар ҳам қайд этилган. (https://www.youtube.com/@halila_uz) Қўмита сўрови бўйича Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси…

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш қўмитаси юридик бўлим бошлиғи Ш.Шадманкулов иштирокида Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялар университетида учрашув бўлиб ўтди.

Мазкур учрашув давомида “Ўзбекистон Республикасининг рақобат сиёсати” номли тақдимоти ҳамда талабаларнинг ҳуқуқий билимларини янада бойитиш мақсадида “Қомусимиз-бахтимиз” мавзусида маъруза қилиниб, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг янги таҳрири ҳамда унинг ижтимоий-иқтисодий жиҳатларини рақобат сиёсатига боғлиқ асослари бўйича тушунчалар берилди. Шунингдек, талабалар ҳамда профессор-ўқитувчилар томонидан мавзуга доир саволларга мутахассисдан жавоб олдилар.

ФАРОВОН ОИЛА – ЖАМИЯТ ТАЯНЧИ

Рақобат қўмитасида БМТ Бош Ассамблеяси томонидан эълон қилинган 25 ноябрь – Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш кунига бағишланган 2024 йил 25 ноябрдан 10 декабргача “Зўравонликка қарши 16 кун” трукум тадбирларни ташкил этиш юзасидан “Фаровон оила – жамият таянчи” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда юридик фанлари доктори, профессор, Республика маънавият ва маърифат маркази қошидаги…