Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан “Заковат” ННТ томонидан вазирлик ва идоралар ўртасида ўтказилган Мустақиллик кубоги

9 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан “Заковат” ННТ томонидан вазирлик ва идоралар ўртасида ўтказилган Мустақиллик кубогида Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ходимларидан иборат жамоа ҳам иштирок этди. Илк бор ўтказилган Мустақиллик кубогида  элликка яқин жамоа қатнашиб, жамоалар ўртасида Қўмита жамоаси фахрли 4-ўринни эгаллади.

Халқаро ҳамкорлик

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раҳбарияти бошчилигидаги делегация Корея Республикаси пойтахти Сеул шаҳрида бўлиб ўтаётган Жанубий-Шарқий Осиё давлатлари Ассотсиатсияси, МДҲ давлатлари рақобат органлари, Корея Республикаси Адолатли савдо комиссиясининг 1-чи Саммити ҳамда 12-чи Сеул Халқаро рақобат Форумида иштирок этмоқда. Ушбу нуфузли халқаро тадбир доирасида, бугун, 2023-йил 7-сентябр куни Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини…

ИСТЕЪМОЛЧИДАН САВОЛ:

 – Яширин реклама нима ва уни қандай ажратиш мумкин? МУТАХАССИС ЖАВОБИ… Шерзод Махамадилиев, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси бўлим бошлиғи. ЯШИРИН РЕКЛАМА  — рекламадан фойдаланувчининг идрокига унинг ўзи англамаган ҳолда махсус видеоиловалардан (қўш овозли ёзувдан) фойдаланиш йўли билан ҳамда бошқа усуллар билан таъсир ўтказадиган реклама. Яширин реклама номақбул реклама ҳисобланади ва уни…

ЭЪЛОН!

Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси “Табиий монополия субъектларининг давлат реестрини тузиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5-бандини ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида” Идоранинг қарорлойиҳаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси портали (https://regulation.gov.uz/oz/d/85462)га жойлаштирилганлигини маълум қилади. Муҳокамалар 2023-09-04 дан 2023-09-19 гача давом этади. Лойиҳа IDси: 85462 Ҳурматли жисмоний ва юридик шахслар кенг жамоатчилик муҳокамасида фаол иштирок этинг!

ЭЪЛОН!

Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси “Қонунчилик ҳужжатларининг рақобатга таъсирини баҳолаш методикасига ўзгартиришлар киритиш ҳақида” Идоранинг қарор лойиҳаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси портали (https://regulation.gov.uz/oz/d/85460)га жойлаштирилганлигини маълум қилади. Муҳокамалар 2023-09-04 дан 2023-09-19 гача давом этади. Лойиҳа IDси: 85460 Ҳурматли жисмоний ва юридик шахслар кенг жамоатчилик муҳокамасида фаол иштирок этинг!

«Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун» – Мустақилликнинг 32 йиллигига бағишланган тадбир

Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасида «Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун» шиори остида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 32 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда Қўмита раиси Ш.Шарахметов сўзга чиқиб, барча ходимларни байрам билан самимий табриклаб, эзгу тилаклар билдирди. Шундан сўнг соҳада ўзига юклатилган вазифаларни аъло даражада масъулият билан бажариб, фаолиятида…

Германия Халқаро ҳамкорлик жамияти (ГИЗ) вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 29 август санасида Германия Халқаро ҳамкорлик жамияти барқарор ривожланиш бўйича лойиҳа раҳбари Беате Шореит бошчилигидаги вакиллар билан Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мутасаддилари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Мазкур учрашувда “Рақобат тўғрисида”ги янги қонун ва истиқболдаги ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича лойиҳалар муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси  томонидан ходимлар иштирокида жамоавий руҳиятни шакллантириш…

Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси  томонидан ходимлар иштирокида жамоавий руҳиятни шакллантириш ҳамда мамлакатимизда ички туризмни ривожлантириш мақсадида, маънавий ҳордиқ чиқаришга қаратилган саёҳатлар ташкил қилиниб, турли кўнгилочар дастурлар, маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этиб келинмоқда. Жумладан жорий йилнинг 19-20 август кунлари Қўмита ва Қўмита ҳузуридаги “Рақамли трансформация ва аутсорсинг маркази” ДУК бир гуруҳ…